Охиратни унутмайлик

Аллоҳ таоло бу ўткинчи дунёни яратиб, унда инсонга ҳам маълум муддат яшаш учун умр берди. Инсоннинг дунёдаги қисқа ҳаёт даври эса имтиҳон ва синовдан иборат бўлиб, бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “(У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир” (Мулк, 2). Демак, ҳаёт…

Тўлиқ ўқиш

Инсоний фазилат

Ислом дини беш фарз – беш устун устига барпо этилган. Ҳаётий тажрибадан шу нарса равшанки, устун пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. Агар пойдевор бўлмаса, устун чириб, охир-оқибат йиқилади. Динимизнинг бешта устуни ҳаммамизга яхши маълум, уларнинг пойдевори эса макоримул ахлоқ – буюк хулқдир. Инсон намоз ўқиса, рўза тутса-ю, хулқи бузуқ бўлса, унинг ибодатидан ҳеч қандай наф…

Тўлиқ ўқиш

Қаноат

Маълумки, Аллоҳ таоло барча инсонларни турли хил қилиб яратганидек, уларнинг ризқларини ҳам ҳар хил қилиб тақсимлаган. Бу эса инсонлар учун бир имтиҳон бўлиб, улар ана шу ризққа шукрона билан яшаб ўтишларига ишорадир. “Аллоҳ ризқда баъзиларингизни баъзиларингиздан юқори қилиб қўйди…” (Наҳл, 71). Қаноат – инсоний фазилатларнинг энг олийси. Бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, ҳасад, кўра олмаслик…

Тўлиқ ўқиш

Ислом зоҳирий ва ботиний поклик демакдир

Табиатни муҳофаза қилиш бутун ер юзидаги кишилар сингари биз мусулмонларни ҳам ташвишга солади. Чунончи, ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш масаласи бизнинг мураккаб, ўзаро боғлиқ ва таъсирчан дунёмиздаги умуминсоний муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Қуйида келтирилган оят ва ҳадислар, аввало, инсонни ўзини, қалбини, қолаверса, атроф-муҳитни пок тутишга ундайди. Қуръони каримдаги дастлабки нозил бўлган оятларнинг мазмунига қаранг: “…либосларингизни…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон фазилати

Муборак ва файзу шукуҳга тўла, раҳмат, мағфират ойи рамазон кириб келди. Рамазон Аллоҳ таолонинг бизларга берган энг буюк неъматларидан биридир. Зеро, бу ойда икки дунёмиз саодати учун васила бўлган Қуръони карим нозил қилинган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183-оятида шундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини Муҳим

Ислом дини ўз номи билан тинчлик динидир.Унинг таълимотидаги асосий ғоя кишиларни бир-бирига меҳр-мурувватли бўлишга, дини, миллати, ирқидан қатъи назар, ўзаро иззат-ҳурмат кўрсатишга, Ер юзида осойишта ҳаёт ўрнатишга чорлашдир. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён этилган: “Эй, мўминлар, ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз!..” (Бақара, 208). Ушбу ояти каримадаги “коффатан” (яъни, ёппасига) сўзи араб тили…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳга яқин турай десангиз Муҳим

Чиройли муомала, одобу хулқ ва инсонлар ўртасидаги муносабатларга динимизда жуда катта аҳамият берилади. Чунки мусулмончиликнинг асосий мазмун-моҳияти ҳам худди шу одоб, ахлоқ меъёрларига риоя қилишдир. Бу сифат араб тилида “рифқ” дейилади. Салаф уламоларимиз уни турлича шарҳ қиладилар. “Мирқот” китобининг муаллифи Али ибн Султон Муҳаммад Қорий айтадилар: “Унинг маъноси барча қўполликларнинг зидди, ҳалимлик, одамлар билан муросаю…

Тўлиқ ўқиш

Гумон гуноҳга етаклайди

Аллоҳ таоло инсонларни доимо тўғриликка, адолатга, покликка ва яхшилик қилишга буюради. Бу буйруқ моддий ва маънавий, зоҳирий ва ботиний барча ишларга тегишлидир. Масалан, ўзгаларга тил ва қўл билан озор етказиш қанчалик ёмон амал бўлса, қалбда бошқа кишиларга нисбатан гина, адоват ва ҳасаднинг бўлиши ҳам шунчалик ёмондир. Ҳатто амалнинг зоҳиридан кўра қалбдаги ният аҳамиятли саналади. Шунинг…

Тўлиқ ўқиш

Қурбонлик фазилати

Аллоҳ таоло инсонларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюради. Дарҳақиқат, ибодат Унга қурбат ҳосил қилишга ва Унинг розилигини топишга бир воситадир. Бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи молиявий ибодатлардан бири қурбонликдир. Қурбонлик учун сўйилган ҳайвонлар орқали мўмин киши Аллоҳ таолонинг амри билан ўз молидан воз кеча олиши имтиҳон қилинади. Қурбонлик қилиш бошқа ибодатлар каби Аллоҳ учун дейилса-да, аслида…

Тўлиқ ўқиш

Fийбатдан сақланайлик!

Улуғ неъматлардан бири тил инсонга Аллоҳни зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, одамларни ҳидоят йўлига чақириш, қисқа қилиб айтганда, Аллоҳ рози бўладиган ўринда ишлатиш учун берилган. Тилни қандай сўзларга ишлатса ҳам, инсондан охиратда ҳисоб сўралиши ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб…

Тўлиқ ўқиш

Исломда ибодатнинг маъноси

Ибодат Аллоҳ таолонинг ҳар бир умматга бажаришга буюрган ва унинг қандай бажарилишини ўргатиш учун пайғамбарлар юборган ишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳмат қилади: “Дарвоқе, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқлашинглар” (деган ваҳий билан) пайғамбар юборганмиз” (Наҳл, 36). Ибодат сўзи арабча “таъбид” сўзидан олинган бўлиб, “итоат қилмоқ”, “бўйин эгмоқ” деган маънони билдиради. Аллоҳга…

Тўлиқ ўқиш

Раҳмат ва мағфират ойи

Рамазон рўза ойи бўлиши билан бирга, мўмин-мусулмонлар учун раҳмат, мағфират ва нажот ойи ҳамдир. Машҳур ҳадисларнинг бирида қуйидагича марҳамат қилинади: “…Эй мўминлар! Бу ой шундай ойдирки, аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан озод бўлиш ўн кунлигидир”. Рўзадорликда Аллоҳ таоло розилигини топиш нафс истагидан устун туради ва одам овқат ейиш, ичимлик ичиш, жинсий истаклардан ўзини…

Тўлиқ ўқиш

Етим ҳақини адо этинг

  Кишилик жамиятида меҳр-мурувватга ташна, моддий-маънавий кўмак ва ҳимояга муҳтож бўлганлар борки, улар етимлардир. Динимиз таълимотида инсонларни ўзаро яхшилик қилишга, муҳтожларга ёрдам кўрсатишга буюрилар экан, етимлар масаласига аҳамият берилган. Зеро, етимпарвар жамиятда меҳр-оқибат, барака ҳамда хотиржамлик ҳукм суради. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида хайру эҳсонни кимларга ва қандай қилинишини айтиб, улар орасида етимларни…

Тўлиқ ўқиш

Етим ҳақини адо этинг

  Кишилик жамиятида меҳр-мурувватга ташна, моддий-маънавий кўмак ва ҳимояга муҳтож бўлганлар борки, улар етимлардир. Динимиз таълимотида инсонларни ўзаро яхшилик қилишга, муҳтожларга ёрдам кўрсатишга буюрилар экан, етимлар масаласига аҳамият берилган. Зеро, етимпарвар жамиятда меҳр-оқибат, барака ҳамда хотиржамлик ҳукм суради. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида хайру эҳсонни кимларга ва қандай қилинишини айтиб, улар орасида етимларни…

Тўлиқ ўқиш

Бировнинг ҳақини ейиш – гуноҳ

  Аллоҳ таоло инсонни мавжудотларнинг энг шарафлиси қилиб яратган. Инсон бир ўзи ёлғиз, бошқа кишилар билан алоқа қилмай яшай олмайди. Шариатимиз ўша алоқа асносида бошқаларнинг ҳуқуқига тажовуз этмаслик ва зулм қилмасликка даъват қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилиб дейдики: «Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар)билан емангизлар!..» (Нисо, 29). Расулуллоҳ (с.а.в.) видолашув ҳажида бошқа кишиларнинг…

Тўлиқ ўқиш

Бидъат нима?

Инсон Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун шариатда кўрсатилган бирор амални бажарар экан, унинг ихлосу муҳаббати кўпроқ савоб топиш мақсадида бу амални яна-да кўркамроқ адо этишга ундайди. Бироқ бидъат деган тушунча, билиб-билмай бидъат амалини қилиб қўйиш хавфи уни ўз хоҳиш-иродасини амалга оширишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун мусулмон киши бидъат сўзининг маъноси ва бундай амаллар ҳақида тушунчага…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ таоло розилигини топиш

Ислом инсонларни бахт-саодатда яшашга ва муомала-муносабатларда одоб-ахлоқли бўлишга тарғиб қилади. Кишиларни ҳақ сўз айтиш, ростгўй бўлиш, адолат тарозусига риоя этишга, интизомсизлик, лоқайдлик ва жаҳолатга қарши туришга чорлайди. Мулоҳазали мусулмон ҳар доим илоҳий назоратни ҳис этади ва ҳар бир сўзини ақл, нақл мезонига солиб ўлчаганидан сўнггина айтади. Аллоҳ ва инсонларни рози қиладиган сўзларни сўзлайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг:…

Тўлиқ ўқиш

Ибодатда ихлос

Ихлос – ишонган нарсаларимизга қалбдан, самимий эътиқод қўймоқ. Ибодатда ихлос эса, фақат Аллоҳнинг амри бўлганлиги учунгина тоат қилиш, риёдан узоқ бўлиш ва бу билан Аллоҳ таоло розилигини исташ демакдир. Бу хусусда Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «(Эй Муҳаммад,) албатта, Биз Сизга бу Китобни ҳақиқатан нозил қилдик, бас, Сиз Аллоҳга – динни Унга холис қилган ҳолда…

Тўлиқ ўқиш

Рамазондаги беш мукофот

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Рамазон ойида умматимга олдинги умматларга берилмаган бешта хислат (мукофот) берилади», дейилган («Танбеҳул ғофилин» китобидан). «Бақара» сурасининг 183-оятида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «…сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди». Ояти каримадан маълум бўладики, олдинги умматларга ҳам рўза фарз қилинган, аммо ҳадисда айтилганидек,…

Тўлиқ ўқиш

Жаннатга элтгувчи амал

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-оналарга эса яхшилик қилинглар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди» (Нисо, 36). Мазкур ояти каримада яқинларга яхшилик кўрсатиш Аллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: