Шаъбон ойи фазилатлари

Ой, кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амаллар савоби бошқа пайтдагига қараганда ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири қибланинг ўзгартирилиши воқеасидир. Расули акрам (с.а.в.) Маккада турганларида қибла Байтул Мақдис томонда эди. Мадинага ҳижрат…

Тўлиқ ўқиш

Жисман-маънан покланиш йўли Муҳим

Таҳорат ва намоз ҳаётимизнинг ажралмас икки бўлаги. Намоз, тавоф каби амалларни бажаришимизда энг зарур шарт – таҳорат ҳақида Қуръони каримда бундай баён қилинади: “Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювинглар, бошларингизга масҳ тортинглар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювинглар)!..” (Моида, 6). Таҳорат – белгиланган аъзоларни ювиб, жисмоний кирлардан тозаланиш билан бирга, маънавий…

Тўлиқ ўқиш

Инсон умри азиздир Муҳим

Аллоҳ таоло яратган барча махлуқотлар ичида энг мукаррам ва азизи инсондир. Қуръони каримда бундай дейилади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик…” (Исро, 70). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло инсоннинг нақадар улуғ мавжудот эканига гувоҳлик беради. Муҳаммад (с.а.в.) биз умматларига доимий равишда панду насиҳат ва ваъзу иршод қилишга буюрилганлар. Шунинг учун ҳам у зот …

Тўлиқ ўқиш

Маънавий камолот асоси Муҳим

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Сизлардан қай бирингиз мол-дунё ва фарзандлар берилган, бадавлат одамга назар солмоқчи бўлса, ўзидан кўра фақирроқ инсонга ҳам ибрат кўзи билан боқсин!» (Муттафақун алайҳ). Бу ҳаётда одамларнинг дунёвий насибаси турлича: Аллоҳ таоло бир бандасига хоҳласа, мол-дунё ато этади, бошқасига эса ҳеч нарса бермайди. Бу Унинг Ўзига хосдир. Ояти…

Тўлиқ ўқиш

Тилингни асрасанг…

Барчамизга яхши маълум, Аллоҳ таолонинг ҳукмлари боқий, шариати енгил ва осон, тавсиялари эса улуғ ва азиздир. Ислом уммати ўртача йўл тутган умматдир. Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир. Ислом ҳамма инсонларни бахтли яшашга, муомалаларда одоб-ахлоқли бўлишга тарғиб қилади. Инсонларни ҳақ сўзни айтишга, ростгўйликка, адолат тарозусига риоя этишга, интизомсизлик, лоқайдлик ва жаҳолатга қарши туришга чорлайди. Ҳадиси шарифда келади:…

Тўлиқ ўқиш

Ашуро кечаси ва куни

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни, бу ойнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини боғлаган кеча Ашуро кечасидир. Муҳаррам Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойнинг бири бўлса, Ашуро – бу ойнинг улуғ кечаси. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади: “Ашуро куни зарра қадар садақа берган кишига Аллоҳ таоло Уҳуд тоғича савоб беради” (“Ширъа”); “Ашуро кунининг рўзаси ўтган бир йиллик…

Тўлиқ ўқиш

Интизом – саломатлик гарови

Динимиз таълимотида руҳий-маънавий ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги тартиб-низом, қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш, ман этилган ҳар қандай ишдан узоқ бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидланади. Зеро, умумий тартиб-интизом ҳаёт сири ва борлиқ асоси бўлиб, Аллоҳ таоло еру осмонларни қатъий низом асосида яратган. Барча сайёра ва юлдузлар шу низомга кўра ҳаракат қилади, кеча-кундуз ўзаро алмашади, ой-кунлар бирин-кетин келади:…

Тўлиқ ўқиш

Қарз олди-берди муомаласи

Исломда садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқ. Чунки садақа, эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтожларга улашилаверади. Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади.  Пайғамбаримиз (с.а.в.)  марҳамат қиладилар: «Жаннатга кирдим ва унинг эшигида: “Садақа ўн (баробар савоб) билан, қарз ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади)”, деган ёзувни кўрдим. Шунда: “Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз…

Тўлиқ ўқиш

Шарафли Рамазон хосиятлари Муҳим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳурматли аҳли ислом, биродарони киром! Нима учун рўзани алоҳида эҳтиром билан тутамиз? Чунки Яратган бир ой давомида шунчаки рўза тутишни эмас, балки ана шу давр мобайнида ейиш-ичишимизда ҳаромдан, ёмон ҳаракатлардан сақланишни буюради. Бу Аллоҳ таоло бизларга фарз қилган шарафли синовдир. Ҳаммамиз бир хил вақтда саҳарлик, белгиланган вақтда ифторлик қилиш, таъқиқланган амаллардан сақланиш,…

Тўлиқ ўқиш

Исро ва Меърож мўъжизаси Муҳим

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) сийратларини яхши билиш ва ўрганиш барчамиз учун лозим амаллардан бири. Зеро, у зоти бобаракот (а.с.)нинг кенг қиррали ҳаёт тарзлари мусулмонларга ўрнак ва юксак ахлоқ намунасидир. Ҳижратдан бироз олдин Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётларида “Ғам йили” номи билан машҳур қайғули воқеалар содир бўлди. Бир йил ичида у зотни ташқи ғанимлардан ҳимоя қилган амакилари Абу Толиб…

Тўлиқ ўқиш

Дуо фазилати

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Парвардигорингиз: “Менга дуо қилинглар, Мен сизларга (дуоларингизни) мустажоб қилай”, деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар» (Ғофир, 60); “Сиздан (эй Муҳаммад), бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб,…

Тўлиқ ўқиш

Оламларга раҳмат зот

Аллоҳ таоло бир нечта хусусиятлар бериш билан Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни бошқа пайғамбарлардан афзал қилди. Биринчи хусусиятлари ҳақида Қуръони каримда бундай дейилади: “(Эй Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё, 107). Асарларда келтирилишича, Пайғамбаримиз (а.с.) имон келтирган ва солиҳ амал қилган кишиларнинг икки дунё саодатига эришиши учун раҳмат бўлсалар, мушрик ва кофирларнинг қилмишлари туфайли…

Тўлиқ ўқиш

Ризқ Аллоҳдандир

Ризқ ва ажал гўё эгизакларга ўхшайди. Ризқ она қорнидан бошланади ва Аллоҳ таоло белгилаган ажал вақти келгунича давом этади. Ризқ давом этадиган муддатгача эса ҳеч кимнинг ажали етмайди. Раббимиз ҳар махлуқотга маълум вақт яшаш имкони беради. “Умр” дейилган бу фурсат давомида уларни ризқ билан таъминлайди. Бу ҳақиқат ояти каримада бундай билдирилади: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса…

Тўлиқ ўқиш

Хотира – муқаддас бурч

Муқаддас Ислом динимиз биз мўмин-мусулмонларни ибодатга чорлаб, солиҳ амаллар қилишга буюрар экан, ўз навбатида ана шу амалларимиз савобидан ўтганлар руҳига ҳадя қилиш ҳам мумкин эканини таълим беради. Зеро, дунёдан кўз юмган мусулмонларни хотирлаб, уларнинг ҳаққига дуои истиғфор айтиш тирикларнинг бурчидир. Қуръони Каримда: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари…

Тўлиқ ўқиш

Рибо гуноҳи кабирадир

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло берган умри давомида банда ўз бошидан турли хил ишларни ўтказади. Гоҳида хурсандчилик, фаровонлик бўлса, баъзан ташвишли, қийинчилик, муҳтожлик онларини бошидан кечиради. Маълумки, муҳтож одамга хоҳ моддий, хоҳ маънавий кўмак бериш ҳақиқий инсоний, балки исломий фазилатлардан биридир. Бироқ моддий жиҳатдан ёрдам бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Аслида мана шундай ҳолатларда ёрдам…

Тўлиқ ўқиш

Деҳқончилик – ризқимиз манбаи

Аллоҳ таоло инсонни улуғ қилиб яратди ва у ҳаёт кечириши учун Ерда барча шароитларни муҳайё қилди: “Албатта, сизларни Ерда қарор топтирдик ва унда сизлар учун маиший воситаларни (пайдо) қилдик. (Лекин) жуда оз шукр қилурсизлар” (Аъроф, 10). Аллоҳ таолониннг курраи заминни боғ-роғлар, гиёҳлару гуллар билан зийнатлаб қўйганлиги ҳам фақат инсон манфаати учундир. Ўз навбатида инсон ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Фарзанд тарбияси ҳақида

Фарзанд Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир…” (Каҳф, 46). Фарзанд энг улуғ неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари,…

Тўлиқ ўқиш

Муборак ой баракоти Муҳим

Нафс тарбиясида рўза асосий ўрин тутадиган ибодатдир. Рўза нафсни ўз ҳолига қўймай, уни маҳкам жиловлаш деганидир. Унда имон ва эътиқод бир тараф, хоҳиш-истак ва шайтон иккинчи бир тараф бўлиб кураш олиб боради. Жаннатдан қувилганидан бери шайтон инсон зотига қарши аёвсиз курашиши ҳақида Аллоҳ таоло айтади: “У (аламидан) деди: “Қасамёд этаманки, мени янглиштирганинг туфайли Сенинг Тўғри…

Тўлиқ ўқиш

Аҳдга вафо – мўминликдан

Мусулмон киши сифатланиши лозим бўлган гўзал хулқлардан бири вафодорликдир. Бошқалар билан бирор ишга аҳдлашган бўлса, аҳдига вафо қилиши ва ваъдасининг устидан чиқиши лозим бўлади. Аҳду паймон, ваъдалар ичида энг аҳамиятли ҳамда масъулиятлиси Аллоҳ ва банда ўртасидаги аҳдлашув бўлиб, бу ҳақда Қуръони каримда шундай баён қилинган: “Раббингиз Одам ўғилларининг беллари (пушти камарлари)дан зурриётлари (руҳлари)ни олиб, уларни…

Тўлиқ ўқиш

Минг ойдан афзал кеча

Муборак рамазон ойи уч қисмга бўлинади: биринчи ўн кунлигида Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларига Ўзининг беҳисоб раҳматини нозил қилса, иккинчи ўн кунлигида рўзадорларнинг инсончилик билан ёки эҳтиётсизлик натижасида қилиб қўйган саҳву хатоларини мағфират қилиб, гуноҳларидан фориғ этади, иншааллоҳ. Энг муҳими бўлмиш учинчи ўн кунлиги дўзах оташидан сақловчи кунлардир. Зеро, бу охирги ўн кунлик ичига Аллоҳ таоло…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: