Аллоҳ қалбларимизга қарайди Муҳим

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз дедилар: “Аллоҳ сизларнинг шаклу шамойилингиз ва мулкингизга қарамайди. Фақат қалбингиз ва амалларингизга қарайди” (Имом Муслим ривояти). Қиёфа ва ташқи кўринишни муҳим жиҳат ҳисоблаб, бу йўлда ҳисобсиз харажатлар қилаётган шу кунларимизда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ушбу ҳадисларини тез-тез ўқиб туришимиз заруратга айланмоқда. Ҳадис мазмунидан кўриниб турибдики, Аллоҳ учун сирт эмас, мағиз, модда эмас,…

Тўлиқ ўқиш

Яхшиликнинг таърифи

“Яхшилик чиройли ахлоқдир” (Муслим ривояти) Ушбу ҳадиси шариф Қуръонни ҳам назарда тутиб мушоҳада қилинса, аввалида имон асослари бўлгани ҳолда, барча ахлоқий фазилатлар, хайрли амаллар, яхши ният кабиларни ўзида жамлайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ ўз Расулини таърифлар экан, “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” – дея марҳамат қилган (Қалам, 4). Зотан, бу у зот (с.а.в.)га берилган энг…

Тўлиқ ўқиш

“Ғазабланма!”

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: “Бир одам: “Эй Аллоҳнинг расули! Менга қисқача насиҳат қилинг, узайтириб юборманг, унутиб қўйишим мумкин” деди (ва бу сўзини бир неча марта қайтарди). Расулуллоҳ (с.а.в.) (бир сўз билан) “Ғазабланма!” деб жавоб бердилар” (Бухорий ва Термизий ривояти). Шарҳ. Ҳадисдаги талаб бошқа ривоятларда “Мени жаннатга олиб борадиган бир амални айтинг!” шаклида ҳам келган. Хаттобий…

Тўлиқ ўқиш

Дин енгилликдир

Жамшид Шодиев   Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Дин енгилликдир. Ким динда қаттиқ туришга интилса, дин уни енгиб қўяди. Шунинг учун сиз тўғри амал қилинг, яқинлаштиринг, хурсанд бўлинг, эрталаб, куннинг охири ва тундаги тетик вақтларингиздан фойдаланинг” (Бухорий ривояти). Имом Суютий айтади: “Пайғамбаримиз (с.а.в.) Исломни олдинги динларга нисбатан енгиллик, деб атадилар. Чунки Алллоҳ таоло бу диндан…

Тўлиқ ўқиш

Саховат ва карам ҳақида

Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳунайндан қайтаётганларида бадавийлар (ўлжани тезроқ тақсим қилишни) қаттиқ талаб қилардилар. Ҳатто (бир мартасида) ул зотни самура дарахти томонга сиқиб бориб, ридоларини тортиб олдилар. Шунда Пай­ғамбаримиз (а.с.): «Ридоимни беринг, мана шу тошлар сонича қўйлар бўлса ҳам барини сизларга тақсим қилиб бераман. Кейин менинг хасис ҳам, ёлғончи ҳам, қўрқоқ ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Барчангиз Менга муҳтожсиз!

Содиқ Носир   Абу Зарр Ғифорий (р.а.)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) азиз ва жалил Парвардигордан нақл этган ҳадисларида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Шундай экан, бир-бирларингизга зулм қилманг. Эй бандаларим! Мен ҳидоят берганларимдан ташқари ҳаммангиз гумроҳсиз. Шундай экан, Мендан ҳидоят сўранг, сизларни…

Тўлиқ ўқиш

Мўминнинг уч васфи

  «Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган одам қўшнисига озор бермасин. Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган одам меҳмонини иззат қилсин. Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган одам ё яхши гап гапирсин ё сукут сақласин»(Бухорий ривояти). Ҳадисда ҳақиқий мўминга хос бўлган уч сифат ҳақида сўз юритилган. Эътиборлиси, уларнинг аввалида қўшнига озор етказмаслик айтилмоқда. Чунки қўшни…

Тўлиқ ўқиш

Яхшиликка йўйинг!

Шоакмал Шоакбар ўғли Урва ибн Амир Қурайший (р.а.) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида шумланиш ҳақида сўз кетди. У зот (с.а.в.) дедилар: “Энг яхшиси фаъл (яхшиликка йўйиш)дир. (Шумланиш) мусулмонни йўлидан қайтармасин. Бирортангиз хушламайдиган нарсани кўрганида: “Аллоҳумма йа’ти билҳасанати илла анта ва ла йадфаъус саййиати илла анта вала ҳавла вала қуввата илла бика” дуосини ўқисин” (Мазмуни: “Ё…

Тўлиқ ўқиш

Ишни астойдил бажариш

Ойша (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қиладилар: «Аллоҳ таоло ишингизни энг яхши суратда бажаришингиздан севинади» (Табароний ривояти). Ҳадиснинг асл матнидаги «итқон» сўзи ишни дуруст ва астойдил бажармоқ маъноларида келади. Зеро, ўзига юклатилган вазифани астойдил бажариш билан инсон ҳам Аллоҳнинг, ҳам одамлар олдидаги бурчини адо этиб, қалби ҳузур топади. Бировни алдамагани, кўзбўямачилик қилмагани боис виждон азобидан узоқ…

Тўлиқ ўқиш

Силаи раҳм умрни узайтиради

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: «Кимни Аллоҳ ризқини кенгайтириши ва ажали кечиктирилиши хурсанд этса, силаи раҳм қилсин» (Бухорий ва Термизий ривояти). Баъзилар: «Силаи раҳм умрнинг узайишига сабаб бўлади, де­йиш ажалнинг ўзгармаслигини баён этувчи оятларга зид келади», деб ҳисоблашган. Уламолар бу фикрга шундай жавоб берганлар: «Амалларда баракот ва тавфиқ…

Тўлиқ ўқиш

Салавот фазилати

Убай ибн Каъб ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) туннинг учдан икки қисми ўтгач туриб: “Эй инсонлар, Аллоҳни зикр қилинг! Аллоҳни зикр қилинг! “Ларзага солувчи” келиши аниқ. “Таъқибчи” ҳам унинг ортидан келади. Ўлим ичидагилар (шиддат ва андуҳ) ила келади!” дер эдилар”. Убай давом этди: – Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман.  (Дуоларимнинг қанча қисмида) Сизга…

Тўлиқ ўқиш

Мўминнинг нияти амалидан гўзалдир

Абу Кабша Анморий (р.а.) айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: “Уч нарса бор, (уларнинг тўғрилиги хусусида) қасам ичаман. Ҳамда сизга бир ҳадис айтаман, уни ёдингизда сақланг: кишининг моли садақа сабабли камаймайди. Бир бандага зулм қилинса-ю у сабр қилса, Аллоҳ, албатта, (икки дунёда) унинг иззатини орттиради. Бир банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади” (Термизий…

Тўлиқ ўқиш

Сўзим – номусим

Убода ибн Сомит ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: «Сиз менга олти нарсага кафолат беринг, мен ҳам сизларга жаннат кафолатини берайин: рост сўзланг, ваъдангизни бажаринг, омонатга риоя қилинг, номусингизни сақланг, ҳаромга назар солишдан тийилинг ва қўлингизни ҳаромдан тортинг» (Аҳмад ривояти). Ҳадисда дунёда расо ҳаёт, охиратда эса чиройли якунга олиб борувчи амаллар айтиляпти. Шу олти амал ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Динимиз дастуриламали

Расулуллоҳ (с.а.в) Вадо ҳажидаги хутбада мўминларга қарата шундай дедилар: «Сизларга маҳкам ушласангиз асло адашмайдиганингиз бир нарса қолдиряпман. У Аллоҳнинг Китобидир» (Муслим ривояти). Ҳар қандай таълимот ва йўлнинг қонун-қоидалари, буйруқ-қайтариқлари жамланган дастуруламали бўлади. Динимиз Исломнинг дастуруламали Қуръондир. Қуръон шундай китобки, унда борлиқнинг яратилиш асрорлари ва сабаблари, инсонлар ва жинларнинг ёруғ оламда қай тарзда яшаб, хайрли оқибатга…

Тўлиқ ўқиш

Ғазаб қилманг!

У ғазабланарди. Қаршисида турган одамга қичқираркан, юзлари гезариб, бўйин томирлари бўртиб кетган, товуши таҳдидли эди. Бу ҳол Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг диққатларини тортиб, ёнларида турганларга юзландилар ва хотиржам, ёқимли оҳангда дедилар: «Мен шундай ибора биламан, уни айтганда инсондаги ғазаб дарҳол сўнади. Агар шу одам «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» деса, ундаги ғазаб қайтади». Буни эшитган саҳобалар дарҳол…

Тўлиқ ўқиш

Саховат ва бахиллик

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: «Сахий Аллоҳга яқиндир, одамларга яқиндир, жаннатга яқиндир, дўзахдан узоқдир. Бахил эса Аллоҳдан узоқдир, одамлардан узоқдир, жаннатдан узоқдир, дўзахга яқиндир. Аллоҳ таолога жоҳил сахий обид (ибодатга берилган) бахилдан суюклироқдир» (Имом Термизий). Шарҳ: Саховат, Бадруддин Айнийнинг изоҳлашича, «Муносиб нарсани муносиб бўлганга бериш, ўз молидан ҳеч бир эвазсиз сарфлашдир. Бу чиройли хулқларнинг асосийларидан…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: