Имон ҳаловати Муҳим

Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уч хислат бор. Кимда улар бўлса,  имон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг расули унга бошқа ҳамма нарсалардан севимли бўлиши, бир кишини яхши кўрса, уни фақат Аллоҳ учунгина яхши кўриши, куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши” дедилар» (Имом Бухорий).   Ушбу ҳадиси шарифда Исломнинг асл…

Тўлиқ ўқиш

Уч муҳим иш Муҳим

Жаъфар айтади: «Менга отам бобомдан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бундай деганларини ривоят қилган: “Кимга Аллоҳ бир неъмат берса, Аллоҳга ҳамд айтсин! Кимнинг ризқи кечикса, Аллоҳга истиғфор айтсин! Кимнинг бошига кулфат тушса: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, десин!» (Байҳақий). Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) мўминларни дунё ҳаётига оид уч муҳим иш – неъматга эришганда, ризқининг келиши кечикканда…

Тўлиқ ўқиш

Қийинчиликлар каффоратдир

vАбу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.) дедилар: “Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ таоло унинг хатоларига каффорат қилади» (Имом Бухорий). Ушбу ҳадисдан мусулмонга етадиган маънавий ва жисмоний азиятлар гуноҳларига каффорат бўлиши ва даражасини юксалтириши ҳақида билиб оламиз. Ҳадисда биз “қийинчилик” деб…

Тўлиқ ўқиш

Мол-дунё фитна…ми?

“Каъб ибн Иёз (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.)­нинг бундай деб айтаётганларини эшитдим: “Ҳар бир уммат учун фитна бор, менинг умматим фитнаси мол-дунёдир”» (Имом Термизий).   Шарҳ. Имом Термизий саҳиҳлигини айтган ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз (а.с.) мол-дунё мавзусига эътибор қаратганлар. Шарҳчилар ҳадисдаги “фитна”ни залолат ва маъсият, яъни адашиш ва Ҳаққа осийлик деб изоҳлашган. Яъни, бу умматни ҳақ…

Тўлиқ ўқиш

Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир

Абу Ҳурайра (р.а.) айтади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Бир умра билан (кейинги) умра орадаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир” (Муттафақун алайҳ). Шарҳ. Ибн Абдул Барр ҳадисда умра каффорат бўладиган гуноҳларнинг кичик гуноҳлар эканини айтган ва бу катта гуноҳларни ҳам ўз ичига олади дейдиганларни қатъий рад этган. Аммо ҳадис мутлақ келгани учун баъзи олимлар икки…

Тўлиқ ўқиш

Қуръонни овозингиз билан безанг

Баро ибн Озиб (р.а.) айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қуръонни овозингиз билан безанг!” деб марҳамат қилдилар» (Абу Довуд ва Насаий ривояти).   Қуръони каримни чиройли овоз билан безаш масаласи олимлар ўртасида турли фикрларга сабаб бўлган. “Қуръоннинг чиройли овозга эҳтиёжи йўқ”, деган тушунчадагилар ҳадис аслида: “Овозингизни Қуръон билан безанг” маъносида бўлгани, бироқ ривоят асносида сўзлар ўрни алмашиб қолганини…

Тўлиқ ўқиш

Зикрнинг фазилати

Абу Ҳурайра айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди: – Бандаларим нима…

Тўлиқ ўқиш

Ризқдан ташвишланманг!

“Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда эди, албатта, сизлар ҳам эрталаб оч учиб чиқиб, оқшомда қорни тўқ бўлиб қайтадиган қуш мисоли ризқлантирилар эдингиз” (Имом Термизий). Шароит ва вазият қандай бўлишидан қатъи назар, Аллоҳга доимий ишонч ва суяниш, ризқни берувчи фақат У Зот эканини ёдда тутиш ҳақиқий таваккулдир. Ишлаш, уриниш, чора излаш кабилар ризқнинг асл сабаб-лари эмас.…

Тўлиқ ўқиш

Яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўл!

Расули акрам (с.а.в.) марҳамат қиладилар: “Одамлар орасида шундайлари борки, улар яхшиликка калит, ёмонликка қулфдир. Яна шундай одамлар борки, ёмонликка калит, яхшиликка қулфдир. Аллоҳ таоло яхшиликка калит қилиб қўйган кимсалар нақадар бахтли! Ёмонликка калит бўлганлар нақадар бахтсиз!” (Ибн Можа). Ҳадисда инсонлар икки турга бўлиниши ҳақида сўз боради. Яъни, баъзи одамлар яхшилик эшикларини очишади, ёмонлик эшикларини ёпишади.…

Тўлиқ ўқиш

“Мукофотини Аллоҳдан умид қилинг”

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Кимки ишониб ва мукофотини Аллоҳдан умид қилиб, рамазон рўзасини тутса, ўтмиш гуноҳлари кечирилади” (Муттафақун алайҳ). Амал ва ибодатларнинг мақбул бўлиши учун икки муҳим шарт мавжуд. Буларнинг бири Аллоҳга имон ва иккинчиси, ихлос ва самимиятдир. Яъни, ҳар бир ишни Аллоҳнинг ризолигини истаб, мукофотини фақат Аллоҳдангина…

Тўлиқ ўқиш

Бу уммат етмиш уч фирқага бўлинади

Ибн Амр ибн Ос ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: – Бани Исроил бошига тушганлар умматимнинг ҳам бошига албатта тушади! Бани Исроил етмиш икки фирқага бўлинган, умматим эса, етмиш уч фирқага бўлинади. Буларнинг биттасидан бошқа ҳаммаси жаҳаннамга тушади. – У қайси фирқа? – Мен ва саҳобаларим йўлини тутганлардир” (Термизий ривояти). Шарҳ. Ҳадиси шарифда уммат эътиқод ва…

Тўлиқ ўқиш

Жума кунининг фазилати

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) жума куни ҳақида шундай дедилар: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”. У фурсатнинг жуда қисқалигини қўллари билан ишора қилиб кўрсатдилар”. “Бу кунда шундай фурсат борки…” ифодасида аниқ вақт айтилмаган. Лекин бу фурсат ҳақида…

Тўлиқ ўқиш

Ризқ эшиги ёпилмасин десангиз… Муҳим

Зубайр ибн Аввом ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Эй Зубайр! Аллоҳ таоло айтади: “Инфоқ-эҳсон қил, Мен ҳам сенга эҳсон қиламан, қўлингни кенг оч, Мен ҳам сенга “қўл”имни кенг очаман, қурумсоқлик қилма, Мен ҳам сенга қурумсоқлик қилмайман. Ҳамёнингни боғлаб, йиғинма. Мен ҳам сенга нисбатан йиғинмайман. Ризқ эшиги етти осмон узра Аршга боғланган ҳолда очиқдир, кечаю…

Тўлиқ ўқиш

Беҳуда ва фойдасиз гапларнинг зарари

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Бир одам вафот этди, бошқа бир одам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эшитарли қилиб: “Жаннат муборак бўлсин!” деб юборди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Қаердан биласан? Балки у мо ло яъни – бекорчи гаплар гапиргандир ёки хасислик қилгандир?” (Термизий). “Мо ло яъни” сўзини қисқача қилиб “дунё ва охират…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳнинг фазилат ва мартабалари

Жобир (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Менга ўзимдан олдинги пайғамбарларга берилмаган беш хислат берилди: 1. Барча пайғамбарлар фақат ўз қавмигагина юборилган. Мен эса қизилларга ҳам, қораларга ҳам юборилдим. 2. Менга ўлжалар ҳалол қилинди. Ваҳоланки, мендан аввал ҳеч кимга ҳалол қилинмаганди. 3. Ер менга дуруст, пок ва масжид қилинди. Ҳар ким намоз вақти кириб қолса,…

Тўлиқ ўқиш

Сир сақлаш хусусида

“Анас ибн Молик (р.а.) айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) мени бир иш билан жўнатгандилар. Шу сабаб онамнинг олдига кеч қолдим. (Уйга) келганимда онам сўради: – Нега кечикдинг? – Расулуллоҳ (с.а.в.) мени бир иш билан жўнатгандилар, – дедим. – Қандай иш? – сўради у. – Бу – сир! – Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сирларини ҳеч кимга айтма! – деди”. (Муттафақун…

Тўлиқ ўқиш

Йўлда ўтирадиган бўлсангиз, ҳақини беринг! Муҳим

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кунларнинг бирида: – Асло йўлларда (кўчаларда) ўтирманг! – дедилар.       – Ё Расулуллоҳ, ўтирмасдан иложимиз йўқ. У ерда (йўлларда) ўтириб гаплашамиз, – дейишди.       – Ўтирадиган бўлсангиз, йўлнинг ҳақини беринг, – дедилар Набий (алайҳиссалом).       – Унинг ҳақи нима, Ё Расулуллоҳ? – деб сўрашди.      …

Тўлиқ ўқиш

Дин насиҳатдир

“ – Дин бу насиҳатдир. – Ким учун? – деб сўрадик биз. – Аллоҳ учун, Унинг китоби учун, Расули учун ва оммалари учун! – деб жавоб бердилар Расулуллоҳ (с.а.в.)” (Муслим ривояти). Ҳадиси шарифда дин насиҳат, дейилмоқда. Хўш, насиҳат нима? Аллоҳ таолонинг борлигини, ягоналигини, бутун камол ва жамол сифатларнинг Унга оидлигини, холис ният билан Унгагина ибодат…

Тўлиқ ўқиш

Саховат

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Саховат соҳиби Аллоҳга яқиндир, инсонларга яқиндир, жаннатга яқиндир, жаҳаннамдан узоқдадир. Хасис эса, Аллоҳдан узоқдадир, инсонлардан узоқдадир, жаннатдан узоқдадир, жаҳаннамга яқиндир. Аллоҳ жоҳил сахийни хасис обиддан кўпроқ севади” (Термизий ривояти). Олимларнинг таърифича, саховат муносиб нарсани муносиб инсонга бериш, ўзи ишлаб топган маблағдан эвазсиз сарфлаш бўлиб, бу энг яхши…

Тўлиқ ўқиш

Раҳмати ғазабидан устундир

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: ”»Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло махлуқотни яратишни ҳукм қилгач, (Имом Муслим ривоятида “Аллоҳ таоло махлуқотни яратган пайтда”) Аршнинг устидаги китобга бундай деб ёзди: “Албатта, раҳматим ғазабимдан устундир!”» (Имом Бухорий ва Имом Муслим). Имом Бухорийнинг бошқа бир ривоятида: “Ғазабим раҳматимдан устун келди”, дейилган. Имом Бухорий ва Имом…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: