Шайх Абдулазиз Мансур

 

Мозор ва қабристонларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга баробар жоиз, ҳатто савобли ишлардандир. Пайшанба, жума ва шанба кунлари зиёрат қилинса, маййитлар сезиб тураркан.

Фақат зиёрат одобларига риоя қилиб, бидъат ишлардан сақланиш шарт.

“Раддул-муҳтор” матни ва ҳошияси

 

Мозор ва қабристон зиёратининг одобларидан бири маййитнинг оёқ томонидан келиб, салом бергач, тик турган ҳолда дуо қилишдир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) “Жаннатул Бақиъ” қабристонини зиёрат қилганларида шундай қилар эдилар. Зиёратчи салом бергандан кейин бундай дейди: “Ассалому алайкум, дора қавмин мўъминин. Ва инно ин шааллоҳу бикум лоҳиқун”. Таржимаси: “Ассалому алайкум, эй мўминлар диёри! Биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшилажакмиз”. Шундан кейин билса Ёсин сураси ёки ўн бир марта Ихлос сураси ёхуд билган сура ва оятларини ўқиб, савобини маййитлар руҳига ҳадя этади.

“Раддул-муҳтор” матни ва ҳошияси

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 19 мартда эълон қилинган  4185 марта кўрилган