Мусофир одам тўрт ракатли фарз намозларни қаср қилиб, яъни, икки ракат қилиб ўқиши вожибдир. Борди-ю, тўрт ракат ўқиб, икки ракатдан кейин ўтирган бўлса, намози дуруст ҳисобланади. Лекин кейинги икки ракат нафлни қўшиб, саломни кечиктиргани учун гуноҳкор бўлади. Олдинги қаъдага ўтирмаган бўлса, намози бузилади.

“Оламгирия”, “Ҳидоя”

 

Сафарда суннат намозларини ўқимасликка баъзи уламолар рухсат берган бўлсалар-да, хавф-хатарли жойларда ўқимаслик, барқарор, тинч жойларда ўқишлик авлодир.

“Оламгирия”, “Важизи Кардарий”

Шайх Абдулазиз Мансур

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 4 декабрда эълон қилинган  1778 марта кўрилган