Сирот ва ҳисоб ҳақдир

Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра қиёмат кунида тарози, сирот кўприги устида ҳисоб ҳақдир. Ҳар бир кишининг яхшиликлари ва ёмонликлари тарозига қўйилади. Амаллари тортилганда тарозининг яхшилик палласи оғир келган инсон жаннатга йўлланади, ёмон амаллари оғир келганлар эса сирот кўпригидан қулайди. Бу хусусда Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Жумладан: “Умматимдан шундай тоифалар бўладики, дўзахга ёмғир каби тўкилади”, мазмунидаги ҳадисдан бандаларнинг сирот кўпригидан қандай суръатда ўтишлари уларнинг фоний дунёда қилган амалларига кўра бўлиши ҳақида маълумот оламиз.

Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифга кўра, сирот кўприги устида банданинг етти ўринда йўли тўсилади:

– биринчи ўринда иймон ҳақида сўралади;

– иккинчи ўринда таҳорат ва ғуслдан сўралади;

– учинчи ўринда савол намоз ҳақида бўлади;

– тўртинчи ўринда бандага кўндаланг бўладиган тўсиқ рўза ҳақидаги савол бўлади;

– бешинчи ўринда ҳаж хусусида савол-жавоб бўлади;

– олтинчи ўринда банда молининг ҳисобини беради;

– еттинчи ўринда ота-онага қилинган яхшиликлар хусусидаги саволларга жавоб беришга мажбур бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизнинг оқибатимизни хайрли қилсин ва Ўз фазлига олсин!

 

“Баҳрул калом” асари асосида Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: