Ўлганларга дуо қилиш ва уларга савоб аташ

“Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”. Шарҳ: Аҳли сунна ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилган амалидан манфаат олишларига иттифоқ қилганлар. Мусулмонларнинг унинг ҳаққига қилган дуолари, айтган истиғфорлари ва унинг номидан қилинган садақалари ва ҳажлари бунга мисолдир. Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми, деган масалада ихтилоф бўлган. Баданий ибодат рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган…

Тўлиқ ўқиш

Ҳақиқат умид ва қўрқув ўртасидадир

Мусулмон жамоасига мухолиф бўлмаймиз. Қибла аҳлини гуноҳ иш қилсалар ҳам кофир санамаймиз, башарти унинг гуноҳ иш эканини кўр-кўрона инкор этмаса. Имонли кишига қилган гуноҳи мутлақо зарар бермайди ҳам демаймиз. Солиҳ мўминларнинг тавбаларини қабул этиб, гуноҳларидан ўтиб, жаннатга дохил қилади, деб Аллоҳдан умид қиламиз. Аммо улардан қатъий хотиржам бўлиб, жаннатий деб гувоҳлик бермаймиз. Мўминларнинг гуноҳкорлари ҳаққига истиғфор айтамиз. Уларга Аллоҳнинг азоби бўлишидан хавфсираймиз. Аммо уларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмаймиз. Аллоҳнинг азобидан хотиржам бўлиш ва раҳматидан ноумид бўлиш исломдан бегона қилиб қўяди.Ҳақиқат умид ва қўрқув ўртасидадир. Мўмин киши имондан чиқиши учун имонга киришига сабаб бўлган нарсаларни инкор этган бўлиши керак. Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўмин умматларидан катта гуноҳларни қилганлари тавбасиз ўтган бўлсалар ҳам дўзахда абадий қолмайдилар. Аммо имонли…

Тўлиқ ўқиш

Лавҳул-маҳфуз ва Қалам

Мўмин-мусулмон одам Лавҳ ва Қаламга ҳам иймон келтирмоғи вожиб. Аҳли сунна вал жамоанинг ақоид китоблари ичида энг мўътабарларидан ҳисобланмиш “Шарҳи “Ақийдатут Таҳовия”да қуйидагилар айтилади: “Лавҳ ва қаламга, унга чизилган жамики нарсага иймон келтирамиз”. Шарҳ: Лавҳдан мурод – Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. Қаламдан мурод Аллоҳ яратган ва у билан мазкур лавҳга қадарларни ёзган қаламдир. Далил:…

Тўлиқ ўқиш

Садақанинг савоби марҳумга етадими? Муҳим

Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат бергандан кейин, рўза, намоз каби бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки орада фарқ йўқ. Бу ҳақида ҳужжат ва далиллар бор. 1. “Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)дан: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажр-савоб бўладими?” –…

Тўлиқ ўқиш

Мўминлар имонда тенгдирлар…

Имон иқрор ва тасдиқдан иборатдир. Осмонлару Ер аҳлининг имонлари имон келтирувчи нарсалар жиҳатидан кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Аммо ишонч ва тасдиқ жиҳатидан озайиб-кўпайиб туради. Мўминлар имонда, тавҳидда ўзаро тенгдирлар, аммо амалда бир-бирларидан ортиқ-камдирлар. Пайғамбарларнинг, шу жумладан, бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (с.а.в.) гуноҳкор мўминлар, жазога мустаҳиқ кабира гуноҳ эгалари ҳаққига қилажак шафоатлари ҳақ ва ростдир. Қиёмат куни…

Тўлиқ ўқиш

Ақидада мўътадиллик

Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг машҳур ақида китобларидан “Талхиси шарҳи ақидатит Таҳовия” китобида қуйидагилар келади: “Осмон ва ерда Аллоҳнинг дини бирдир. У Ислом динидир. Аллоҳ таоло: “Албатта, Аллоҳ наздида (мақбул) дин Ислом (дини)дир” (Оли Имрон, 19); “…ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим” (Моида, 3), деган. У ҳаддан ошиш ва камчиликка йўл қўйиш ўртасидадир. Ташбеҳ (ўхшатиш) ва Таъдил (амалдан қолдириш) ўртасидадир. Амн…

Тўлиқ ўқиш

Сирот ва ундан ўтиш

Мўмин-мусулмон киши қиёмат куни жаҳаннам устига сирот деб аталган кўприк қурилган бўлишига, ундан барча одамлар ўтишга амр қилинишига, кимдир ундан ўтиб нажот топишига, кимдир ўта олмай, жаҳаннамга қулашига жазм ила имон келтириши керак. Бу ҳақда етарли далиллар келган: Аллоҳ таоло: «Агар хоҳласак, кўзларини теп-текис қилиб қўюрмиз. Бас, улар сиротга шошилурлар. Аммо қандай ҳам кўрсинлар», деган…

Тўлиқ ўқиш

Ибодат ва дуо

Бу икки нарса, яъни ибодат ва дуо қазо ва қадар, банданинг амали ихтиёрий ёки мажбурий экани, савоб ва иқоб масалалари билан боғлиқлигини алоҳида таъкидламоғимиз лозим. Агар баъзи тушунмаганлар ўйлаганидек, қазо ва қадар Аллоҳ таолонинг илми эмас, балки мажбурлаши бўлганида, У Зот биз бандаларни ибодат ва дуо қилишга буюрмаган бўлар эди. Мабодо ўзи мажбур қилиб туриб,…

Тўлиқ ўқиш

Арш ва Курси ҳақдир

  Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда зикр этилган ҳақиқат сифатида Аршга имон келтирмоғимиз вожиб. У ҳақида фақат оят ва ҳадисларда зикр қилинган нарсадан нарига ўтмаганимиз яхши. Шу билан бирга, уламоларимиз зикр қилган маълумотларни ўрганиб ҳам қўямиз. Ақоид илми уламолари келтиришларича, оят ва ҳадисларда келган васфларга биноан, Арш оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туради.…

Тўлиқ ўқиш

Силаи раҳм умрни узайтирадими?

Содиқ Носир   Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилдилар: «Ким ризқини Аллоҳ кенгайтириши ва ажалини кечиктириши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин» (Бухорий ва Термизий ривояти). Баъзилар: “Силаи раҳм умрнинг узайишига сабаб бўлади, дейиш ажалнинг ўзгармаслигини баён этувчи оятларга зид келади”, деб ҳисоблаганлар. Уламолар бу фикрга бундай жавоб берганлар: Амалларда баракот ва…

Тўлиқ ўқиш

Дўзахга кирмай қолиш амал туфайли

Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало этадиган амаллар содир бўлса-ю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса, дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар. 1. Тавба. Аллоҳ таоло «Зумар» сурасида: «(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират…

Тўлиқ ўқиш

Касб ва таваккул

Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг қадарини белгилаб қўйган бўлса, касбнинг нима кераги бор, дейдиганлар ҳам мавжуд. Аллоҳ таолога таваккул қиладиган бўлсак, ҳеч нарса қилмай ётаверсак бўлаверади-да, дейдиганлар ҳам бор. Уламоларимиз касбни таърифлаб: “Мақсадни ҳосил қилиш учун саъй-ҳаракат қилиш ва сабаб бўладиган нарсаларни ишга солишдир”, дейдилар. Шунингдек, таваккул таърифида “Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ҳамда…

Тўлиқ ўқиш

Улул азм пайғамбарлар

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Аҳқоф» сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га хитоб қилиб: «Бас, (эй Муҳаммад!) Сиз ҳам матонатли пайғамбарлар сабр қилганларидек сабр қилинг…», деган (35-оят). «Улул азм», яъни азму матонат соҳиби бўлган пайғамбарлар: 1. Одам (а.с.); 2. Нуҳ (а.с.); 3. Иброҳим (а.с.); 4. Мусо (а.с.); 5. Исо (а.с.); 6. Муҳаммад (а.с.). Бу буюк пайғамбарлар ҳар бирларининг…

Тўлиқ ўқиш

Илоҳий китобларга имон

Илоҳий китобларга имон келтириш ислом ақидаси арконларидан биридир. Ушбу ақидасиз имонли бўлиш мумкин эмас. Илоҳий китобларга имон келтиришнинг маъноси, ўша китобларнинг Аллоҳнинг каломидан иборат эканига ишонмоқдир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида: «Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) имон келтирди ва мўминлар ҳам. (Уларнинг) ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан (ҳаммасига) имон…

Тўлиқ ўқиш

Солиҳ салафлар ақидалари

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг барча саҳобаларини дўст тутамиз. Дўст тутишда ҳаддан ошиб, шуҳратпарастликка ўтиб кетмаймиз. Улардан ҳеч кимни душман билмаймиз. Уларни ёмон кўрувчиларни ёмон кўрамиз. Уларга фақат яхши сифатларни нисбат берамиз. Уларга муҳаббат боғлаш дин, имон, эҳсон белгиси. Уларни ёмон кўриш куфр, нифоқ ва туғён аломатидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан сўнг халифалик умматнинг афзали ва…

Тўлиқ ўқиш

Чин мўминлар ақидасидан

Аллоҳнинг зоти тўғрисида чуқур фикр юритмаймиз. Унинг дини ҳақида ҳам баҳсу жадал қилмаймиз. Қуръони карим тўғрисида ҳам худди шундай. Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни Жаброил (а.с.) олиб келиб, Муҳаммад (с.а.в.)­га таълим берганлар, деб имон келтирамиз. Қуръон сўзига тенг келадиган сўз йўқ. Уни яратилган демаймиз. Аллоҳнинг каломи махлуқ эмас, балки унинг лафзу ҳарфлари, қоғоз ва қироати махлуқ.…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: