Нега ибодатга буюрилганмиз? Муҳим

Савол: Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож бўлмаса, нега бандаларни ибодат қилишга буюрди?

Жавоб: 1. Ибодатга бандаларнинг эҳтиёжи бор. Инсон бадан ва руҳдан иборат. Бадан тупроқдан бўлиб, унинг озуқаси ҳам тупроқдандир. Руҳ эса Аллоҳдан, озуқаси ҳам Аллоҳдандир. Танага озуқа берилмаса, заифлашиб, касал бўлади. Руҳга ҳам озуқаси берилмаса, хаста бўлиб қолади. Унинг озуқаси эса, ибодатдир.

2. Бу дунё – имтиҳон, Аллоҳ бандаларни ибодат билан синайди. Ундан ўтиш учун Аллоҳга бандалик қилиш керак. Бутун дунёдаги инсонларнинг ҳаммаси солиҳ бўлиб қолса ҳам, ё ҳаммаси кофир бўлиб кетса ҳам, Аллоҳ учун бирон фойдаси ва зарари йўқ.

3. Ибодатга буюриш билан Аллоҳнинг Парвардигор ва қодир зотлиги зоҳир бўлади.

 

Сайфиддин Сайфуллоҳ

Ақидавий аҳкомлар” китобидан.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: