Лавҳул-маҳфуз ва Қалам

Мўмин-мусулмон одам Лавҳ ва Қаламга ҳам иймон келтирмоғи вожиб. Аҳли сунна вал жамоанинг ақоид китоблари ичида энг мўътабарларидан ҳисобланмиш “Шарҳи “Ақийдатут Таҳовия”да қуйидагилар айтилади: “Лавҳ ва қаламга, унга чизилган жамики нарсага иймон келтирамиз”.

Шарҳ: Лавҳдан мурод – Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. Қаламдан мурод Аллоҳ яратган ва у билан мазкур лавҳга қадарларни ёзган қаламдир.

Далил:

1. “Йўқ! Балки, у улуғ Қуръондирки, (унинг асл манбаи) Лавҳул-Маҳфуздадир” (Буруж, 21-22).

2. “Нун. Қалам ва (у билан) ёзишадиган нарса (битик)ларга қасамки…” (Қалам, 1).

3. Расулуллоҳ (с.а.в.) “Албатта, Аллоҳ Лавҳул-маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари ёқутдандир. Қизилдир. Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади. Халқ қилади. Ризқ беради. Ўлдиради. Тирилтиради. Азиз қилади. Хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади”, деганлар (Табароний ривояти).

4. Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилинади: “Албатта, Аллоҳ биринчи халқ қилган нарса қаламдир. Бас, унга “Ёз!” – деди.

У: “Эй Раббим, нимани ёзай?” – деди.

У зот таборака ва таоло: “Қиёматгача бўладиган ҳар бир нарсанинг тақдирини ёз”, деди” (Абу Довуд ривояти).

“Сунний ақийдалар”дан

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: