Аҳли суннат ақидаларидан

Аллоҳга ва Унинг расулига таслим қилган ва билмаган илмини ўз билувчисига топширган киши ҳақиқий эҳтиёткор мўмин ҳисобланади. Исломнинг қадами ҳам Холиққа таслим этиш ва бўйинсуниш билан саботли бўлади. Билиш мумкин бўлмаган нарсани биламан, деб беҳуда уриниш турли шубҳа ва хаёлотларга олиб келади. Натижада ундай одам ҳақиқий тавҳиддан узоқлашиб куфр билан имон ўртасида сарсон бўлиб қолади. Яъни, васвасага гирифтор бўлиб — ишонувчи мўминми ёки ишонмайдиган мункирми — дилига шак тушиб қолади.

Жаннатда Аллоҳни кўриш кайфияти хаёл ёки фикр билан белгиланмайди, балки фақат кўришни ҳақ деб билиб, қандай ва қанақа деган саволлардан эҳтиёт бўлиш зарур. Зеро, Парвардигоримиз ваҳдоният, яъни ягоналик сифати билан сифатланган. Бундай сифат бирорта бошқа зотда йўқ. У чегара, аъзо, асбоб ва махлуқотдек ҳар олти томон билан сифатланмайди.

Меърож воқеасини ҳақ деб эътиқод қиламиз. Аллоҳ таоло Муҳаммад (с.а.в.)ни бир кеча уйғоқлик ҳолларида осмонга олиб чиқиб, Ўзи хоҳлаган аломатларни кўрсатгани ҳақиқат. Бу борада оят ва ҳадислар ворид бўлган.

Қиёмат куни Муҳаммад (с.а.в.) ўз умматларини Аллоҳнинг марҳамати ила Ҳавзи Кавсар суви билан меҳмон қилишларини ҳам ҳақ деб эътиқод қиламиз.

Пайғамбаримиз (а.с.)нинг гуноҳкор умматларига шафоат қилиб, мағфират сўрашлари ҳам ҳақдир. Аллоҳ таолонинг Одам (а.с.) ва унинг зурриётидан аҳд-паймон олгани, яъни «Мийсоқ» ҳам ҳақдир. 

Аллоҳ таоло қиёматда қанча одам жаннатга, қанча одам дўзахга киришини азалдан билган. Ўша ададнинг миқдори асло кам ёки зиёда бўлмайди.

Бандалар дунёга келиб нима ишлар қилишини ҳам Аллоҳ таоло азалдан билган.

“Ал-ақидатут Таҳовия” рисоласидан

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: