Аҳли суннат вал жамоат ақидалари Муҳим

Қуръон — Аллоҳнинг каломи. У мусҳафларда битилган, қалбларда ёдланган, тилларда ўқилган, Муҳаммад (а.с.)га нозил қилинган. Қуръон билан қилган талаффузимиз, уни ёзган битигимиз, уни қилган қироатимиз махлуқ (яратилган)дир, лекин Қуръон махлуқ эмасдир. Қуръондаги Аллоҳ таолонинг Мусо ва бошқа пайғамбарлар (а.с.), Фиръавн ва Иблис тўғрисида зикр этган қиссаларининг барчаси Аллоҳнинг каломидир. Аллоҳнинг каломи ғайримахлуқ. Мусо ва бошқа…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат ақидаларидан Муҳим

Тавҳид илмининг асли ва тўғри деб эътиқод қилишга сазовор маълумотлар қуйидагилардан иборат: ҳар бир мусулмон киши дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, илоҳий китобларига, юборган пайғамбарларига, ўлгандан кейин қиёматда тирилишига, Ўзи белгилаган яхши-ёмон тақдирга ҳақ ва рост, деб имон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб-китоб, амаллар тарозиси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир.…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли сунна вал жамоа ақидаларидан Муҳим

Тирикларнинг марҳумлар учун қиладиган дуолари, садақа ва эҳсонлари фойдадан холи эмас. Аллоҳ таоло дуоларни қабул этувчи, ҳожатларни раво кўрувчи зот. У ҳамма нарсага молик, Унга ҳеч ким молик эмас. Оламни бир лаҳза ҳам Худосиз тасаввур этиб бўлмайди. Кимки ўзини Усиз мустақил деб бир лаҳза тасаввур этса, диндан чиқиб ҳалокат аҳлига мансуб бўлур. Аллоҳ таолонинг ғазаби…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат вал жамоат эътиқодларидан

Амалларимизни ёзиб борувчи (кироман котибин) фаришталар борлигига, жон олувчи фаришта (Азроил а.с.)га ишонамиз. Қабрда баъзи мустаҳиқ кишиларга азоб бўлишини, Мункар ва Накир деган икки фаришта кириб марҳумдан Рабби, дини ва пайғамбари ҳақида савол қилишини ҳақ деб биламиз. Қабр кимгадир жаннат боғларидан бири, кимгадир дўзах қудуқларидан биридир. Қиёмат куни қайта тирилишимизга, амалларимизга мувофиқ жазо ва мукофот…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат вал жамоат эътиқодлари

Муҳаммад (с.а.в.)нинг мўмин умматларидан катта гуноҳларни қилганлари тавбасиз ўтган бўлсалар ҳам дўзахда абадий қолмайдилар. Аммо имонли вафот этган бўлишлари шарт. Уларнинг ишлари Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола. Истаса,  фазлу карами билан кечиб юборади. Истаса, адли билан азоблайди. Сўнг яна уларни ўз раҳмати ва улуғларнинг шафоати билан қутқариб, жаннатга дохил қилади. Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло ўзини таниб,…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат вал жамоат ақидалари

Мусулмон жамоасига мухолиф бўлмаймиз. Қибла аҳлини, гуноҳ иш қилсалар ҳам, кофир санамаймиз, башарти уни гуноҳ иш эканлигини кўр-кўрона инкор этмаса. Имонли кишига қилган гуноҳи мутлақо зарар бермайди ҳам демаймиз. Солиҳ мўминларнинг тавбаларини қабул этиб, гуноҳларидан ўтиб, жаннатга дохил қилади деб Аллоҳдан умид қиламиз. Аммо улардан қатъий хотиржам бўлиб, жаннатий деб гувоҳлик бермаймиз. Мўминларнинг гуноҳкорлари ҳаққига…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат вал жамоат ақидаларидан

Аллоҳ ҳузуридаги барча нарсалар тақдири ёзилган Лавҳ ва Қаламнинг ҳақлигига ҳам имон келтирамиз. Ҳамма халқ бирлашиб, Лавҳул маҳфуздаги “бўлади” деб қўйилган ишни бўлдирмасликка уринсалар ҳам, асло қўлларидан келмайди. Шунингдек, “бўлмайди” деб ёзиб қўйилган ишни ҳам бўлдира олмайдилар. Қиёматгача бўладиган ишларни қалам ёзиб битирган ва сиёҳи қуриб битган. Бир банда хато иш қилган бўлса, демак, у…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат ақидаларидан

Аллоҳга ва Унинг расулига таслим қилган ва билмаган илмини ўз билувчисига топширган киши ҳақиқий эҳтиёткор мўмин ҳисобланади. Исломнинг қадами ҳам Холиққа таслим этиш ва бўйинсуниш билан саботли бўлади. Билиш мумкин бўлмаган нарсани биламан, деб беҳуда уриниш турли шубҳа ва хаёлотларга олиб келади. Натижада ундай одам ҳақиқий тавҳиддан узоқлашиб куфр билан имон ўртасида сарсон бўлиб қолади.…

Тўлиқ ўқиш

Булар бизнинг ақидамиз…

Аллоҳ таоло истаган бандасини ўз хоҳиши билан гуноҳ-маъсиятлардан сақлаб, ҳидоят йўлига солиб қўяди. Хоҳлаган бандасини ўз адли билан адашган ҳолича қўйиб, ёрдамсиз қолдиради. Ҳамма Унинг ё фазлига ёки адлига учраб туради. Унинг на акси бор ва на тенги. Унинг қазо ва тақдирини ҳеч ким тўса олмайди. Унинг ҳукми қатъий ва амри ҳамиша ғолибдир. Буларнинг ҳаммасига…

Тўлиқ ўқиш

Аббод ибн Бишр

Заҳабий “Тарихи Ислом” асарида бундай ёзади: “Ансорлардан фазилат борасида ҳеч ким уч кишидан устун бўлолмайди. Уларнинг барчаси Бани Абдул Ашҳалдан: Саъд ибн Муоз, Усайд ибн Ҳузайр ва Аббод ибн Бишр”. Обидлар тилган олинганда тақволи, пок ва тунларни Қуръон тиловати билан ўтказган Аббоднинг исми рўйхат бошларида туради. Қаҳрамонлар исми зикр қилинса, жасур, абжир ва Аллоҳ номини…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат ақидасидан

Аллоҳнинг тавҳиди тўғрисида унинг тавфиқи билан чин дилдан эътиқод қилган ҳолда қуйидагиларни айтамиз ва уларга ишонамиз: Аллоҳ бирдир, Унинг шериги йўқдир, Унинг тенги ва тимсоли йўқдир, Уни енгадиган ва ожиз қолдирадиган бирор куч йўқдир, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У қадимдирки, ибтидосиз ва доимийдирки, интиҳосиз. У фоний эмас ва асло йўқ бўлмас. Барча иш фақат унинг…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ва суннатда зикри келган қалам тури бешдир

1. Аллоҳ яратган, сўнгра унга: “Ёз!” деб айтган қалам. Бу қаламларнинг биринчиси ва афзалидир. Ушбу қалам Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло: “Нун. Қалам ва (у билан) ёзишадиган нарса (битик)ларга қасамки”, (Қалам, 1), деб қасамёд қилган қаламдир. 2. Ваҳий қалами. Бу қалам билан Аллоҳнинг набий ва расулларга юборган ваҳийи ёзилар эди. Бунга Набий (с.а.в.) Исро кечасида эшитган…

Тўлиқ ўқиш

Ҳавз

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (с.а.в.)га хитоб қилиб: “(Эй, Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик”, деган (Кавсар, 1). “Кавсар” сўзи луғатда кўп яхшилик, жуда ҳам кўп яхшилик маъносини англатади. Арабларда сони, қадр-қиммати ва аҳамияти жиҳатидан кўп бўлган нарсага “кавсар” дейилади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр қилинади: “Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан,…

Тўлиқ ўқиш

Исро ва Меърож ҳақдир

Ражаб ойининг 27-кечаси Исро ва Меърож кечасидир. Шу кеча Пайғамбаримиз (с.а.в.) Аллоҳ таолонинг қудрати билан фаришталар ёрдамида Маккадан Қуддусдаги Масжидул Ақсога борганлар. Сўнгра Аллоҳ таолонинг ҳузурига, осмонга кўтарилиб, “Сидратул мунтаҳо”га етиб бордилар. Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Маъсуд (р.а.)дан ривоят қилишларича, “Сидратул мунтаҳо” еттинчи осмондаги дарахт бўлиб, унинг шохлари дуру ёқут ва забаржадлардан иборатдир. Ердан нимаики…

Тўлиқ ўқиш

Ҳисоб

Мусулмон инсон қиёматда бу дунёда қилган амалларининг зарра миқдоричаси ҳам қолмай ҳисоб қилинишига ва ўша ҳисоб асосида мукофот ёки жазо берилишига жазм ила эътиқод қилмоғи керак. Аллоҳ таоло “Залзала” сурасида бу ҳақиқатни қуйидагича баён қилади: “Ўша Куни одамлар, уларга (номаи) аъмолларини кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар. Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса,…

Тўлиқ ўқиш

Тил ва дил билан айтиш вожиб

Ҳар бир мусулмон киши дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, илоҳий китобларига, юборган пайғамбарларига, ўлгандан кейин қиёматда тирилишига, Ўзи белгилаган яхши-ёмон тақдирга ҳақ ва рост, деб имон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб-китоб, амаллар тарозиси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир. Аллоҳ таоло бирдир, лекин саноқ сон жиҳатидан эмас, балки унга ҳеч қандай…

Тўлиқ ўқиш

Нега ибодатга буюрилганмиз? Муҳим

Савол: Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож бўлмаса, нега бандаларни ибодат қилишга буюрди? Жавоб: 1. Ибодатга бандаларнинг эҳтиёжи бор. Инсон бадан ва руҳдан иборат. Бадан тупроқдан бўлиб, унинг озуқаси ҳам тупроқдандир. Руҳ эса Аллоҳдан, озуқаси ҳам Аллоҳдандир. Танага озуқа берилмаса, заифлашиб, касал бўлади. Руҳга ҳам озуқаси берилмаса, хаста бўлиб қолади. Унинг озуқаси эса, ибодатдир. 2. Бу дунё…

Тўлиқ ўқиш

Сирот ва ҳисоб ҳақдир

Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра қиёмат кунида тарози, сирот кўприги устида ҳисоб ҳақдир. Ҳар бир кишининг яхшиликлари ва ёмонликлари тарозига қўйилади. Амаллари тортилганда тарозининг яхшилик палласи оғир келган инсон жаннатга йўлланади, ёмон амаллари оғир келганлар эса сирот кўпригидан қулайди. Бу хусусда Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Жумладан: “Умматимдан шундай тоифалар бўладики, дўзахга…

Тўлиқ ўқиш

“Ал-ақидатут-таҳовия” рисоласидан

Амалларни ёзиб борувчи (кироман котибин) фаришталар борлигига, шунингдек, жон олувчи фаришта (Азроил а.с.) мавжудлигига ишонамиз. Қабрда баъзи мустаҳиқ (шунга лойиқ) кишиларга азоб бўлишини, Мункар ва Накир деган икки фаришта кириб, марҳумдан Рабби, дини ва пайғамбари ҳақида сўрашини ҳақ деб биламиз. Қабр бу кимгадир жаннат боғларидан бири, кимгадир дўзах қудуқларидан биридир. Қиёмат куни қайта тирилишимизга, амалларимизга…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳлар ва тақдир Муҳим

Савол: Тақдиримда бор эканки, гуноҳ қиляпман. Менда нима айб? Жавоб: 1. Ризқ ҳам тақдирда ёзилган. Нега ризқ масаласида тақдирга суянилмайди? Эртаю кеч тирикчилик деб югуриб-еламиз. Лекин эътиқодий амал, ибодатга келганда, тақдирга суянилади. Бундан маълум бўладики, бу инсон Аллоҳга итоат этишга эринади ва тақдирни баҳона қилади. 2. Одамлар кўпинча тақдир масаласида Қуръондаги баъзи оятларни ўзларига далил…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: