VII. Намоздаги амаллар маъноси: қўлни боғлаш ва қиём Муҳим

Аввал айтиб ўтганимиздек, бу ҳолат банданинг хоки­сорлигини, Аллоҳ учун тавозе қилишини, ўзини паст олиб, Аллоҳ ҳузурида турганини ҳис этишини билдиради.

Каломи мажидда: “Аллоҳ учун бўйсунган ҳолда туринглар!” деб буюрилган (Бақара, 238). Банда намозда турар экан Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло улуғлигини қалби ила ҳис этади, ҳаётлик чоғида намозда чиройли тура олса, қиёмат куни Аллоҳ олдида туриш осон бўлишини эслайди. Борди-ю намоздаги қиёмга енгил қараса, уни тўкис бажармаса, охиратдаги туриш унга оғир бўлишини кўз олдига келтиради. Шундай экан, Аллоҳга ишонган, охиратда нажот топишдан умидвор мўмин банда намоз ўқиётганда қалби билан, танаси билан Раббига юзланади, кўзини ҳар тарафга қаратмайди, бутун вужуди билан берилиб ибодат қилади.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: