VI. Намоздаги амаллар маъноси: Такбири таҳрима Муҳим

Намоздаги амаллар (жумладан, такбири таҳрима, қиём, руку, сажда) моҳиятини яхшилаб тушуниб олиш ҳам хушуни жалб этади. Уламолар айтишича, намозга киришдан олдин икки қўлни кўтариш Аллоҳ билан банда ўртасидаги ғафлат пардасини кўтариш, Аллоҳ улуғлигини эътироф этишни англатади. Айрим уламоларга кўра, бу Аллоҳга ўзини топшириш, унга бутунлай бўйсуниш маъносига эга.

Такбири таҳрима ҳақида уч хил ривоят келтирилган:

1. Расулуллоҳ (с.а.в.) аввал қўлларини кўтариб, кейин такбир айтардилар (Муслим ривояти).

2. Аввал такбир айтиб, кейин қўлларини кўтарардилар (Муттафақун алайҳ).

3. Қўлларини кўтариш билан бир вақтда такбир айтардилар (Муттафақун алайҳ).

Уч ҳолат ҳам суннатга мувофиқдир. Бир сафар унисини, бошқа сафар бунисини қилса бўлади. Қайтага мана шундай йўл тутиш намозни хушу билан ўқишга ёрдам беради.

 

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: