V. “Суннат тўйи” суннатми? Муҳим

Тақвимнинг аввалги сонларида ақиқа суннат эканлиги ҳақида маълумот берган эдик. Лекин “хатна тўй”и ҳам суннатми? Бу ҳақда “Ислом одоби ва ахлоқи” номли китобда шундай дейилади: “Исломда ақиқа қилиш суннат, бироқ ҳозирги “суннат тўйи” деб аталадиган тўйлар қаердан чиқди экан?

Барча замонларда ҳам бой кишилар орзу-ҳавасга берилган бўлишган. Улар ўз вақтида фарзандларини ақиқа қилиб, унинг барча шартларини адо этишган. Бироқ бола қийналмасин деб хатна қилишни кейинга қолдиришган. Бола 4-5 ёшга кирганда қайта тўй ўтказмай, хатнага ётқизишади. Ҳақиқатда эса боланинг ақиқа тўйи аллақачон бўлиб ўтган, шу сабабли фақат суннатга ётқизиб қўйишса ҳам бўлаверар эди. Аммо улар аксарият ҳолларда: “Мен фалон бойдан кам эмасман”, қабилида иш тутишган.

Кейинчалик бу иш одат тусига кириб кетган. Бундай тўйлар халқ орасида ҳам тарқалиб, камбағаллар ҳам шундай қила бошлаганларидан кейин ҳақиқий ақиқа тўйи аста-секин йўқола бошлади. Айниқса, олим ва фузалоларимиз собиқ Сталин даврида қатағон қилингач, бошқалари урушда ҳалок бўлгач, ҳақиқий суннат тўйи ақиқа эканлигини тушунтирадиган киши қолмади”.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: