Қуръон ўқиганда… Муҳим

1. Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг: “Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар” (Воқеа, 79);

2. Қуръон ўқишни таъаввуз (Аъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм) билан бошланг: “Қачонки, Қуръон ўқисангиз, албатта, қувғин этилган шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўранг!” (Наҳл, 98);

3. Қуръонни тафаккур ва тадаббур билан ўқинг: “Қуръон ўқилганда уни тингланг ва сукут сақланг! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” (Аъроф, 204);

4. Қуръони каримнинг ҳар бир оятига имон келтиринг: (Эй Муҳаммад!) Булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни Сизга ҳаққонийлик билан тиловат қилиб бермоқдамиз. Бас, улар (Макка кофирлари) Аллоҳ ва Унинг оятларини қўйиб, қайси сўзга имон келтирмоқдалар ўзи?!” (Жосия, 6);

5. Қуръонни тажвид қоидаларига амал қилиб ўқинг: «…Қуръонни “тартил” билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг!» (Муззаммил, 4);

6. Қуръонни шошмасдан, дона-доналаб, аниқ ва равон ўқинг: (Эй Муҳаммад!) Биз у (Қуръон) билан сизнинг дилингизни устувор қилиш учун мана шундай (оз-оздан нозил қилдик) ва уни тартили билан (равон) ўқиб бердик” (Фурқон, 32);

7. Қуръон оятларидан ибрат олиб, уларни ҳаётингизга татбиқ этинг: (Эй Муҳаммад! Ушбу Қуръон) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир” (Сод, 29).

Даврон Нурмуҳамедов тайёрлади.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: