Қуръоннинг ажойиб маълумотлари

Қуръони карим 30 жуз (пора)дан иборат. Унда 114 та сура бор. Оятлар сони 6236 тадир. Тафсир олимларидан Ато фикрига кўра, ундаги сўзлар 77439 тани ташкил этади. Ибн Аббос (р.а.)нинг ҳисоблашларича, Қуръонда 323671 та ҳарф қатнашган. Бу муборак каломда 8804 та замма ҳаракати, 53242 фатҳа, 39582 та касра ишлатилган. Мад – чўзиш белгиси эса 1771 марта қўлланган. Шунингдек, унда 1252 бор ташдид аломати, 134550 дона нуқта ишлатилган.

Каломуллоҳда «Қуръон» лафзи 68 та ўринда келган.

Ҳарфлар сони бўйича «Каҳф» сурасининг 19-оятида келган «валйаталаттоф» сўзининг охиридаги «фе» ҳарфи Қуръони каримнинг тенг ярми ҳисобланади. Ундаги сўзларнинг тенг ярми «Ҳаж» сурасининг 20-оятидаги «валжулуд»сўзи эканлиги аниқланган. Оятлар бўйича эса, Қуръони каримнинг тенг ярми «Шуаро» сурасининг 45-ояти ҳисобланади. Суралар сонига кўра эса, Қуръоннинг тенг ярми «Ҳадид» сурасидир.

Фазлиддин Сувонов тайёрлади

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: