Қорилар одоби

Қорилар Қуръонни мунтазам, такрор ва такрор ўқиб туришлари лозим. Салафи солиҳлар ичида бир ойда, бир ҳафтада, уч кунда, бир кечада бир бор хатми Қуръон қиладиганлар бўлгани манбаларда кўрсатилган. Бир кеча-ю кундузда саккиз марта хатм қилувчилар ҳам бўлган экан. Ҳар шом билан хуфтон ўртасида бир бор хатм қилувчи бўлганлардан Мужоҳид ибн Жубайр билан Али Аздийни, бир ракатда хатми Қуръон қилганлардан Усмон ибн Аффон, Тамим ад-Дорий, Саид ибн Жубайрларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Лекин салафи солиҳларнинг кўпчилиги бир ҳафтада бир хатм қилишни маъқул кўрганлар. Яна дебдурларки, илму фан билан шуғулланувчи олимлар Қуръонни хатм қилишда вақтни чегараламаганлари яхши. Улар илмий ишларига халал етказмаган ҳолда хатм муддатини ўзлари белгилашлари лозим.

Мазкур зотларга Аллоҳ таоло ғайриоддий иқтидор ато этгани боис оз муддатда кўп зикр ва қироат қила билганлар. Лекин оддий қорилар учун хатми Қуръонга уч кундан кам вақт ажратиш жоиз эмас. Зеро, ҳадиси шарифда: "Ҳар ким Қуръони каримни уч кундан кам вақтда ўқиб чиққан бўлса, демак, ҳеч нарса тушунмабди", дейилган (Имом Абу Довуд, Термизий ривоятлари).

Шайх Абдулазиз Мансур

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: