Қиёмат яқинми?

Баъзи Ғарб журналлари фалон вақтда қиёмат бўлади, деб жар солмоқда. Ваҳоланки, қиёмат қачон содир бўлишини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу Аллоҳнинг ўзига хос илмидир. Қуръони каримда шундай дейилади: “Сиздан (эй Муҳаммад) қиёмат ҳақида, унинг қачон қоим бўлишини сўрашади. Айтинг: “Унинг илми Раббим ҳузуридадир. Унинг вақти (келгани)да уни Ўзи билдиради…” (Аъроф, 187).

Қиёмат қачон бўлишини инсон зоти билмайди, била олмайди! Бунинг амалда иложи йўқ! Аслида, бундай маълумотлар ўша газета ва журналларнинг ададини кўпайтириш учунгина тарқатилади. Қиёмат мана шу вақтда содир бўлади, дейиш куфр ва ёлғондан бошқа нарса эмас. Бундай баёнотлар бериб, омманинг бошини айлантиришга уринаётганларнинг гапига ишониб, қадамни шунга қараб олиш ҳам гуноҳи азим. Агар шундай қилинса, Аллоҳ ва Пайғамбари (с.а.в.)нинг сўзларидан юз ўгириб, гумроҳларга эргашилган бўлади.

Катта аломатлари содир бўлмагунча, қиёмат қоим бўлмайди. Қиёматнинг катта аломатлари Дажжол, ер ҳайвони – Добба, Яъжуж ва Маъжуж кабиларнинг чиқишидир. Кичик аломатлар эса, илмнинг кўтарилиши, жаҳолатнинг ортиб кетиши, зинонинг ошкора тарқалмоғи, аёлларнинг эркаклар сонидан кўпайиб кетиши ва ҳоказолар.

“Сўраган эдингиз…”дан

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: