II. Зикрнинг замони ва макони

Маъно-моҳиятини тўлиқ тушунмаган кишилар зикрнинг мажбурий шартларидан деб кўрсатадиган хусус бор: мазкур ибодатни ёлғиз, ҳеч ким бўлмаган жойда, сукунат ичра қилмоқ зарур! Бу – ўта хато тушунча. Ва асло шарт эмас! Танҳоликда, тафаккур ичра қилинган зикрнинг, албатта, қатор фойдалари бор. Лекин бундан имкони бўлмаган зикр қайтармайди, деган маъно чиқармаслик керак. Ҳар ерда, ҳар вақтда зикр…

Тўлиқ ўқиш

I. Зикр нима?

Зикр луғатда эслаш, унутмаслик учун ёд этиш ва эсдан чиқарилган нарсани хотирлаш маъноларида келади. Истилоҳда эса банданинг Раббини тили ва дили билан эслашидир. Бу У Зотнинг ўзини, сифатларини, амалларини, ҳукмларини зикр этиш ёки китобини ўқиш ёхуд У Зотга дуо қилиш, ҳамду сано айтиш, улуғлаш ва шукр келтириш каби нарсалар ила бўлади. Зикр икки турга бўлинади:…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Боқий – Абадий барҳаёт қоладиган ягона борлиқ. У доимо бордир, мавжуддир. Бу мавжудликнинг бошланиши ҳам, чеки, ниҳояси ҳам йўқ. Шунингдек, У ўз-ўзидан бор бўлган, Унинг мавжудлиги, бор бўлиши заруратдир. Аллоҳ таолонинг бор бўлиши биз тасаввур қилган замон ва макон тушунчаларига сиғмайди. Унинг учун замон жараён этмайди. Чунки замон коинот яратилганидан кейин бошланган. Коинот йўқ бўлгач,…

Тўлиқ ўқиш

Ризқ калитлари Муҳим

1-калит. Аллоҳга тақво қилиш. Тақво – Аллоҳнинг буйруқларига бўйсуниш, ман этган ишларидан сақланиш. Аллоҳ таоло ўз Китобида марҳамат қилади: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, (У) унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур…” (Талоқ, 2–3). 2-калит. Аллоҳга таваккул қилиш. Ибн Абу Дунё ривоят қилади: “Бир киши ушбу оятларни ўқиди: “Кимки Аллоҳга таваккул қилса,…

Тўлиқ ўқиш

Жумага тайёрмисиз?

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”. Жума кунининг суннат ва одоблари бор: Жумани пайшанбадан бошлаб кутиш. Масалан, янги ва тоза либосларни тайёрлаш; Жума намози учун ғусл қилиш; Тирноқларни олиш; Масжидга эртароқ бориш; Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат…

Тўлиқ ўқиш

IV. Ризқ кенгайиб-тораядими?

Бу саволга “ҳа”, деб жавоб бера оламиз. Чунки Қуръони карим мазкур хусусда аниқ жавоб беради: “Аллоҳ (Ўзи) хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур…” (Раъд, 26); “Аллоҳ баъзиларингиздан баъзиларингизни ризқда юқори қилиб қўйди…” (Наҳл, 71). Аллоҳ таоло бандасининг қилмишларига кўра, мукофот сифатида ризқини кўпайтиради ёки жазо сифатида камайтиради:”Яна Раббингиз эълон қилган…

Тўлиқ ўқиш

Ашуро куни фазилати

Муҳаррам ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи бўлиши билан бирга, Аллоҳ наздида ҳурматли саналган тўрт ойнинг биридир. Муҳаррам ойининг ўнинчи кунида барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб ўтгани сабабли бу кунга нисбатан Ашуро дейиш урфга айланган. Ашуро куни барча самовий динларда муҳим сана ҳисоблангани туфайли Исломдан олдинги динларда бу кун нафл рўза тутиш билан улуғланган. Имом…

Тўлиқ ўқиш

III. Ризқ учун ҳаракат қилиш

Ризқни яратган Аллоҳ таоло, бандаларига уни топиш йўлида саъй қилишни амр этди: “У (Аллоҳ) сизларга Ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверинг ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановул қилинг!..” (Мулк, 65). Ризқ топишда сабабларга ёпишишнинг мустаҳаб эканига бу оят далилдир. Ҳадиси шарифда ҳам бундай марҳамат қилинади:…

Тўлиқ ўқиш

II. Қуръон ризқ ҳақида…

Ризқ сўзи турли шаклларда Қуръони каримда 124 ўринда келган: чорва ҳайвонлари (Ҳаж, 28, 34); ўсимликлар, мевалар (Бақара, 126; Иброҳим, 37); инсон ва бошқа мавжудотлар озиқланадиган озуқалар (Бақара, 60; Юнус, 59; Анкабут, 60); жаннат аҳлига бериладиган ноз-неъматлар (Бақара, 25); ёмғир (Зориёт, 22; Ғофир, 13; Жосия, 5). “… Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлар…”…

Тўлиқ ўқиш

Қурбонлик ҳақида

Мусулмон эркак ёки аёл ҳур, оқил, болиғ ва муқим; эҳтиёжидан ортиқ ва нисоб миқдорига етадиган моли ёки пули бор бўлса, Қурбон ҳайити учун ният қилиб, байрамнинг учинчи куни қуёш ботгунигача маълум бир ҳайвонни қурбонлик қилиши вожибдир. Эҳтиёж ашёлари қуйидагилар: ичида яшаётган уйи, бир сидрадан ёзги ва қишки кийимлари, зарурий уй жиҳозлари, олтин ва кумушдан ясалмаган…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Бадиъ. Беназир, тенгсиз яратувчи, гўзал суратда, моҳирона йўқдан бор қилувчи. Ҳеч бир намунага, қолипга эҳтиёж сезмай, ажойиб, ҳайратга солувчи оламларни ва барча борлиқни бир-бирига ўхшамаган шаклларда йўқдан бор қилган. Қадимда бўлмаган ер, осмон ва ундаги нарсаларни вужудга келтирган. Барча айбу нуқсонлардан пок Парвардигоримиз зотида, бирор ишида, ҳукмида ва сифатида ўхшаши йўқдир. Ал-Бадиъ сифати мутлоқ суратда…

Тўлиқ ўқиш

I. Ризқ: маъно ва моҳияти

“Ризқ” сўзи араб тилида “ато, эҳсон, туҳфа, неъмат” каби бир қанча маъноларни ифодалайди. “Мухторус сиҳоҳ” луғатида ризқ “махлуқотлар фойдаланадиган нарса” дея изоҳланган. Ризқ икки хил – зоҳирий ва ботиний бўлади. Зоҳирий ризқ бадан ва шунга ўхшаш моддий нарсаларни билдирса, ботиний ризқ қалб, нафс, илм ва маърифат кабиларни қамраб олади. Демак, ақл-заковат, зеҳн, иқтидор, қобилият ва…

Тўлиқ ўқиш

Илоҳий ҳикмат

“Агар Аллоҳ бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилиб юборса, албатта, улар ер юзида тажовузкорликка ўтиб кетган бўлур эдилар. Лекин, У Ўзи хоҳлаганича ўлчов билан (ризқ) туширур. Албатта, У бандаларидан хабардор ва кўриб турувчидир” (Шўро, 27). Ояти кариманинг сабаби нузули ҳақида муфассир уламолар бундай дейишган: “Оят Суффа аҳлидан бир неча кишининг кенг ризққа эга бўлишни орзу қилишгани сабабли…

Тўлиқ ўқиш

V. Қош қўяман деб…

Амри маъруф қилиш учун гуноҳ ишларга қўл уриш, мисол учун, қарши жинс вакили билан кўришиш, интернет ва бошқа мулоқот воситаларида алоқа қилиш жоиз эмас. Ман қилинган ишлардан қайтиш буйруқларни бажаришдан устун туради. Масалан, кийимига намоз ўқишга тўсиқ бўладиган даражада нажосат теккан одамнинг аврат жойларини очмасдан кийимини поклаш имкони ҳам, бошқа либоси ҳам йўқ бўлса, ўша…

Тўлиқ ўқиш

IV. Ўрмонга ўт кетса…

Умар ибн Абдулазиз (р.а.) айтади: “Аллоҳ таоло бир қавмнинг баъзи кишилари қилган гуноҳ сабабли улар устига бало юбормайди. Балки ана шу қавмдагилар ораларида юз бераётган гуноҳни тўхтатишга, гуноҳкорни бу ишдан қайтаришга қодир бўла туриб, қайтармай қўйишганида устларига умумий бало келади”. Ривоят қилинишича, Бани Исроил пайғамбарларидан Юшаъ ибн Нун (а.с.)га Аллоҳ таоло ваҳий қилиб айтди: “Мен…

Тўлиқ ўқиш

III. Амри маъруф ва наҳйи мункар шартлари

Уламоларимиз таъкидлашича, яхши ишларга буюрувчи кишига зарур фазилатлар қуйидагилардир: 1. Ихлос. Яъни, киши бу ишдан фақат Аллоҳ таоло розилигини кўзлаши керак. Абу Лайс Самарқандий (рҳ.) бундай деганлар: “Банда яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтаришда ёлғиз Аллоҳ розилигини, динни азиз этишни кўзласа, Аллоҳ таоло унга ёрдам беради, ишларини мувофиқ қилиб қўяди. Агар нияти ўзини кўрсатиш, такаббурлик бўлса,…

Тўлиқ ўқиш

II. Амри маъруф ва наҳйи мункар ҳукми

Яхшиликка чақиришнинг мақоми қилиниши зарур нарса мақоми билан тенг. Яъни, қилиниши зарур нарса фарз бўлса, унга чақириш ҳам фарз; суннат бўлса, у ҳам суннат; мандуб бўлса, у ҳам мандуб. Аммо ёмонликдан қайтариш эса ҳар вақт, ҳаммага вожиб. Чунки ёмон феълни ташлаш вожибдир. Бу вазифани бажарадиган киши ҳеч кимсадан қўрқмаслиги керак. Чунки, ҳақиқий мўмин қўрқиши лозим…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Ҳодий. Хоҳлаган бандасини ҳидоятга, тўғри йўлга йўлловчи. Ал-Ҳодий бандаларига Ўзини таниш йўлларини кўрсатади, ҳар бир яралмишни яшаб қолиши учун зарур бўлган нарсаларга бошлайди. Бандаларидан истаганини тавҳид ва ҳидоят нури билан шарафлантиради. Истаганини эса, адаштиради. Бутун махлуқотларига ризқ ахтариш, зарарлардан сақланиш йўлларини кўрсатади. Янги туғилган чақалоққа она кўкрагини топишни, жўжага тухумдан чиқар-чиқмас дон териб ейишни, асаларига…

Тўлиқ ўқиш

I. Амри маъруф ва наҳйи мункар нима?

Араб тилидаги бу сўз “яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш” маъноларини билдиради. Ҳанафий мазҳаби уламолари ояти карималар (Оли Имрон, 104, 110; Моида, 79) ва ҳадиси шарифлардан далил келтириб, бу иш ҳар мусулмонга бирламчи фарз (фарзи айн) деб таъкидлашган. Киши ўз оиласини, фарзандларини диний эътиқод, ҳалоллик ва пок ахлоқда тарбиялаши (амри маъруф сифатида), шариатга ва инсонийликка терс…

Тўлиқ ўқиш

Нега аёллардан пайғамбар чиқмаган?

Пайғамбарликнинг жуда кўп хусусияти ва шартлари бор. Пайғамбарнинг эркак бўлиши шулар жумласидандир. Бу хусусда Юсуф сурасининг 109-ояти, Наҳл сурасининг 43-ояти ва Анбиё сурасининг 7-оятларида очиқ баён этилган. Масалан, Наҳл сураси 43-оятининг маъно таржимаси қуйидагича: “(Эй, Муҳаммад!) Сиздан олдин ҳам фақат (Сиз каби) кишиларнигина (пайғамбар қилиб) юбориб, уларга ваҳий нозил этиб турганмиз. Агар (бу ҳақда) билмайдиган…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: