III. Кимларга эҳсон қилинади?

Ота-онага. Қуръони карим оятларида Аллоҳ таолога ибодат қилиш, Унга шерик қўшмаслик амридан кейин ота-онага итоат ва уларга яхшилик қилиш буюрилади (Исро, 23). Яна бир ояти каримада эса ота-онага итоатни тарк этиш ҳаромлар орасида саналади (Анъом, 151). Булардан ота-онага эҳсон-яхшилик фарз, уни тарк қилиш ҳаромлиги аён бўлади. Ота-онага эҳсон ширин сўз, чиройли муомала, бир нарсага эҳтиёж…

Тўлиқ ўқиш

II. Қуръони каримда эҳсон

Қуръони каримда “эҳсон” сўзи 12; “муҳсин” сўзи бирлик ва кўпликда 39; бу сўзларнинг ўзаги бўлган “ҳ-с-н” эса жами 194 ўринда келади. Муҳсин – эзгулик қилувчи, яхши ишларни энг чиройли шаклда бажарувчи, кўп инфоқ берувчи демак. Аллоҳ гўзалдир, муҳсиндир. Энг буюк эҳсон эгаси Аллоҳ таоло бўлгани учун Қуръонда “…барча нарсани чиройли қилиб яратган зотдир”, дейилади (Сажда,…

Тўлиқ ўқиш

I. Эҳсон тушунчаси ва моҳияти

Эҳсон “ҳасана” сўзидан олинган бўлиб, барча яхши ва эзгу ишларни ифодалайди. Эҳсон, асосан, икки маънода келади: 1. Бир ишни чиройли бажариш; 2. Яхшилик қилиш. Биринчи маъносида, ишларни аъло шаклда қилиш, бир нарсани ҳар томонлама билиш демакдир. Бу маънони машҳур ҳадисдаги “Эҳсон Аллоҳга худди кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Чунки сен У Зотни кўрмасанг ҳам, шубҳасиз, У…

Тўлиқ ўқиш

Қурбонлик қандай амал?

Савол: Қурбонлик нима? Жавоб: “Қурбонлик” сўзи араб тилидаги “қурбон” сўзига ўзбек тили сўз ясовчи қўшимчалари қўшилишидан ҳосил бўлган. “Қурбонлик” сўзи Аллоҳ таолога қуллик мақсадида қилинадиган барча амалларни, жумладан, жонлиқ сўйишни ҳам билдиради. Савол: Қурбонлик қилиш қачон вожиб бўлган? Жавоб: Қурбонлик ҳижратнинг иккинчи йили Мадинада вожиб бўлган. У Қуръон, суннат ва ижмо билан собитдир. Савол: Қурбонлик…

Тўлиқ ўқиш

ХV. Қалб касалликларининг давоси

Қалб хасталикларини даволаш учун айрим жиҳатларга эътибор бериш керак. Уларнинг бир қисми қуйидагилардир: 1. Ҳалол луқма. Ибодат учун танага куч-қувват кераклигини ҳеч биримиз инкор этолмаймиз. Ҳалол луқма жисму руҳга файз, енгиллик берса, ҳаром, шубҳалилари акс таъсир кўрсатади. Улуғлар қалб тозалигида икки нуқтага эътибор қаратишади: “Ейдиган таомингизга, гапирадиган каломингизга ҳушёр бўлинг!” Абдулқодир Жийлоний (қ.с.) айтади: “Ҳаром…

Тўлиқ ўқиш

ХIV. Бахиллик

“Бахиллик” луғатда сахийликнинг зиддидир. Шариат истилоҳида “бахиллик” бериш лозим бўлган нафақани қилмасликдир. Уламолар бахилликни турлича таърифлашган бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириб келади. Журжоний дейди: “Бахиллик ўз молини бировларга ман қилишдир”. Яна: “Эҳтиёжи бор кишини ўзидан устун кўрмаслик бахиллик ҳисобланади”. Ибн Ҳажар: “Бахиллик сақлаб турилган нарсадан сўралганда бермасликдир”, деган. Ислом дини таълимоти бўйича, инсоннинг қўлидаги мол унга…

Тўлиқ ўқиш

ХIII. Дунёга муҳаббат

Бу дунёга муҳаббат қўйиш ҳам оғир маънавий дардлардан бири. Қалбни дунё севгиси қай даражада эгалласа, охиратга муҳаббат шу даражада тарк этиб боради. Ким нимани яхши кўрса, Аллоҳ таоло уни орзусига етказади. Бу дунё зийнатини хоҳлаб, шу мақсадда ҳаракат қилганларга истагани насиб бўлади. Бироқ охиратдан бенасиб қолади. Ояти каримада бундай дейилади: «Одамлар орасида шундай кимса ҳам…

Тўлиқ ўқиш

XII. Ҳасад

“Ҳасад” сўзи луғатда “арчиш” ва “шилиш” деган маъноларни билдиради. Чунки ҳасад қалбни арчади ва шилади. Ўзига фойдаси бўлмаса ҳам, бировга етган неъматнинг эгасидан кетишини хоҳлаш – ҳасад; бошқаларга ёмонлик тиламаган ҳолда, улардаги неъматга эга бўлишни исташ эса ҳавасдир. Ҳасад катта гуноҳ, ҳавас эса ундай эмас. Инсоннинг баланд тоғларча амали бўлса ҳам, ҳаммасини ҳасад йўққа чиқаради.…

Тўлиқ ўқиш

XI. Кин

Қалбнинг кин сақланаётган одамни давомли эслаб, ундан жирканиши, нафратланиши ҳам оғир маънавий хасталикдир. Кин – ғазабнинг заҳарли меваси. Унинг заҳари қуйидаги шаклларда намоён бўлади: кек сақлаётган одамига неъмат келса, хафа бўлиш, бало келса, суюниш; адоватлашган одами билан риштани узиш, у яқинлашишга ҳаракат қилишига қарамасдан ундан узоқлашиш; ўзининг ҳақ эканини исботлаш учун уни ерга уриш, дўст…

Тўлиқ ўқиш

X. Ғурур

Имом Журжоний: “Ғурур нафснинг ҳавосига мувофиқлик ва табиатига мойилликдир”; Кафавий эса: “Ғурур хатони тўғри дея зийнатлашдир”, деб таърифлайди. Кўпчилик аслида янглиш йўлда бўлса ҳам, қилаётган ишларини тўғри деб ўйлайди. Шайтон “Аллоҳ кечиргувчи Зот”, деб одамларни чалғитади. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни…

Тўлиқ ўқиш

IX. Риё

Риё ихлоснинг зидди бўлиб, бошқалар кўрсин-билсин деган мақсадда қилинган амалдир. Таҳонавий риёни бундай таърифлайди: “Риё яхшиликни бошқалар кўриши учун қилишдир. Унда холис ният ва ихлос бўлмайди”. Риё қалбий ният; яъни, Аллоҳ таоло розилигини эмас, одамлар кўришини ният қилишдир. Банда амаллари ҳавога учмаслиги учун олдин ниятини тўғрилаши зарур. Ҳадиси шарифда риё “кичик ширк” дейилади. Фузайл ибн…

Тўлиқ ўқиш

VII. Осийлик

“Осийлик”, “исён”, “маъсият” сўзлари бир ўзакдан бўлиб, луғатда “тоатдан чиқиш” деган маънони билдиради. Уламолар истилоҳида “осийлик” Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсунишни тарк қилишдир. Бошқа бир таърифда айтилишича, осийлик Қуръон ва суннатда фарз ва вожиб қилинган нарсаларни тарк қилишдир. Осийлар икки хил бўлади: 1. Маъсиятни қилиш билан бирга, тоатдан ҳам бош тортади. Бу энг ёмони ҳисобланади. 2.…

Тўлиқ ўқиш

VIII. Ужуб

Кишининг ўзида бор нарсадан ўзи ажабланиши ва мақтанишига арабларда ужуб, бизнинг тилда манманлик дейилади. Уламолар истилоҳида қуйидагича таърифланади: “Ужуб – манманлик неъматни ўзининг фазлидан деб ишониш ва неъмат берувчи Зотни унутишдир”.   Шабий (рҳ.а.) ҳикоя қилади: «Бир кишининг бошига доимо булут соя солиб турар, қаёққа борса, бирга борарди. Буни кўрган фосиқ киши: “Кел, шу одамнинг…

Тўлиқ ўқиш

VI. Фосиқлик

“Фисқ” сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай, уялмасдан, очиқ-ойдин қиладиган одамга “фосиқ” дейилади.   Одатда “фосиқ” деб гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. “Фисқ” сўзи уламолар истилоҳида гуноҳи кабира қилиш ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлишни англатади.   Фосиқлик кишини имондан айирмаса ҳам, катта гуноҳ ҳисобланади. Фосиқлик…

Тўлиқ ўқиш

V. Кибр

Қалбнинг ҳузурини бузадиган маънавий хасталикларидан яна бири кибрдир. Кибр одамнинг бошқалардан ўзини устун билиши, катта тутиши демак. Кибр қилиш фақат Аллоҳ таолога хос бўлиб, махлуқотдан ким бунга даъво қилса, у ёлғончи, жоҳилдир. Ояти каримада бундай дейилади: “Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўйгай” (Ғофир, 35).   Кибрли одам ўзидан устун бўлганлардан…

Тўлиқ ўқиш

IV. Ширк

Луғатда “шерик қўшиш” маъносини билдирувчи ширк тушунчасининг шаръий таърифи – Аллоҳ таолонинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва ҳукмларида шериги бор деб эътиқод қилишдир. Ҳайкалларга, жинларга, шайтонларга, баъзи одамларга уларда илоҳий қудрат бор деб сиғиниш, ҳазрати Исо (а.с.)ни “Худонинг ўғли” дейиш ва у зотга илоҳ деб ибодат қилиш очиқ ширкдир. Ибн Аббос (р.а.) “Аллоҳ ва сенинг…

Тўлиқ ўқиш

III. Мунофиқлик

Араб тилида мунофиқликни англатувчи сўзларнинг ўзаги бўлмиш “нифоқ” сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам “нифоқ” сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшагани билан ичи бўш, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Агар бу маънони диний-ақидавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга…

Тўлиқ ўқиш

II. Куфр

Бу иллат қалб касалликлари орасида энг хавфлиси бўлиб, қалб учун айни ўлимдир. “Куфр” сўзи араб тилида “бир нарсани беркитиш ва тўсиш” маъносини беради. Куфр икки хил маънода ишлатилади. Биринчиси – имоннинг зидди. Мисол учун, “Аллоҳга эмас, бут-санамларга ибодат қилди”. Иккинчиси – шукрнинг зидди. Мисол учун, “Фалончи куфрони неъмат қилди”. Яъни, ўзига берилган неъматга шукр келтирмади,…

Тўлиқ ўқиш

I. Қалбимизга қулоқ тутсак…

Қалб нима? Юракдан нима фарқи бор? Кўкрак қафасининг чап томонидаги гўшт парчаси юрак; қалб (кўнгил ҳам дейилади) эса юракдаги қувватдир. Кўринмайди, моддий борлиқ эмас. Юрак ҳайвонларда ҳам бор. Лекин кўнгил фақат одамзотга хос. Инсоннинг ҳар бир аъзоси ўзига хос вазифани амалга ошириш учун яратилган. Ўша аъзо соғ бўлса, ўз ишини яхши бажаради. Агар касалликка учраса,…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ар-Рашид – Хоҳлаган бандасига тўғри йўлни кўрсатиб, ҳидоятга эриштирувчи. “Дарҳақиқат, Аллоҳ имон келтирганларни Тўғри йўлга ҳидоят қилувчидир” (Ҳаж, 54).   Аллоҳ таолонинг бу гўзал исми икки маънони билдиради: ҳидоятга, тўғри йўлга йўлловчи; ҳамма ишларини тўғри, ўз ўрни ва ўз вақтида амалга оширувчи. Бутун оламлардаги ҳамма ишлар, воқеа-ҳодиса ва ўзгаришлар У зот ўрнатган азалий тартиб ва…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: