II. Масжидга кириш одоблари Муҳим

Масжидга киришдан аввал намозга ҳалақит берадиган нарсалар кўздан кечирилади. Масалан, машинада келган бўлса, уни ҳеч кимга халал бермайдиган жойга қўйилади, қўл телефони ўчирилади, автомобил огоҳлантирувчи қўнғироқлари безовта қилмаслиги таъминланади. Ҳозирги замонда мана шундай масалаларни ҳам гапиришга тўғри келади. Чунки намоз ўқиётганда кимнингдир телефони жиринглаб қолиши, кўчадаги машинадан баланд овоз чиқиши диққатни тортади, хаёлни бўлади. Фаҳм-фаросатли…

Тўлиқ ўқиш

I. Масжидга бориш одоблари Муҳим

Масжидлар ер юзидаги энг покиза жойдир. У ерда Аллоҳ зикр этилади, намоз ўқилади, илм-маърифат олинади, яхши амаллар қилинади. Масжидга бориш, у ерда ўзини тутишнинг ҳам тартиб-қоидалари, одоблари бор. Жамоат билан намоз ўқиш учун масжидга кетаётганда мана шу одобларга амал қилган киши сергак тортади, хаёли бир ерга жамланади, дилида ихлос пайдо бўлади. Масжидга йўл олганда мана…

Тўлиқ ўқиш

Қулоқ солинг, азон чақириляпти! Муҳим

Азон чақириш ҳижратнинг биринчи йили, Мадинада воқе бўлган. Динимизда азон чақириш суннат бўлиб, ислом аломатларидандир. Азон барчага билдириш, маълум арабча калималарни навбати билан ўқиш демак. Маъноси тушунилса-да, бошқа тилдаги таржимаси ўқилмайди. Азон масжид ташқарисида ёки минорада чақирилади. Эшитган кимса жунуб бўлса, Қуръон ўқиётган эса-да, азон калималарини такрорлаши суннатдир. Аллоҳу акбар. Аллоҳ таоло буюкдир. У Зот…

Тўлиқ ўқиш

Қурбонлик қандай амал? Муҳим

Савол: “Қурбонлик” сўзининг маъноси нима? Қандай кишилар қурбонлик қилиши керак? Жавоб: Қурбонлик Аллоҳ таолога қуллик қилиш мақсадида шариатда кўрсатилган шартларга мувофиқ жонлиқ сўйишни билдиради. Қурбонлик ҳижратнинг иккинчи йили вожиб бўлган. Қурбонлик қилиш Қуръон, суннат ва ижмо билан собит: “Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб қурбонлик қилинг!” (Кавсар, 2). Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким бойлиги бўлатуриб,…

Тўлиқ ўқиш

IV. Ҳадислар сабр фазилати ҳақида Муҳим

“Ким сабр қилишни истаса, Аллоҳ унга сабр беради. Ҳеч кимга сабрдан ҳам яхши ва улуғроқ эҳсон берилмаган” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд, Имом Термизий, Насоий); “Эшитган нарсаси берган азиятга Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳдан ҳам кўра сабрли зот йўқ. Чунки Унга шерик қўшишади, боласи бор дейишади, Аллоҳ таоло шунда ҳам уларга офият ва ризқ…

Тўлиқ ўқиш

III. Қуръони карим сабр ҳақида Муҳим

Қуръони каримда сабр 70 дан ортиқ ўринда зикр этилади. Сабрнинг ғояси кутилмаган вазиятлар, машаққату балолар қаршисида ўзини йўқотмай, сабот кўрсатишдир. Зеро, одамлар бир умр қийинчиликларга дуч келади, касал бўлади, сел, зилзила, ёнғин каби фалокатларга юзма-юз келади. Буларнинг ҳаммасида энг катта суянчиқ сабр ва мукофоти ҳам шунга яраша ҳисобсиз: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу…

Тўлиқ ўқиш

II. Сабрнинг аҳамияти Муҳим

Сабрлилик – машаққатли дамларда бандани Аллоҳ таоло ёрдамига эриштирадиган гўзал фазилат. Энг оғир мусибатларга чидаш, ҳақни ҳимоя қилиш, Яратганнинг буйруқларига бўйсуниш, нафсга хуш, дин ва ақлга нохуш келадиган нарсалардан тийилиш, ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришиш, жуда қийин ишларнинг уддасидан чиқиш фақат сабр билан мумкин. Нафсини сабр ва саботга одатлантирган киши ҳамиша хотиржам бўлади. Бошига иш…

Тўлиқ ўқиш

Қадр кечаси ўқиладиган намоз ва дуолар Муҳим

Ойша онамиз (р.а.) Қадр кечаси қандай дуо қилиш кераклигини сўраганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу дуони ўқишни тавсия этганлар: “Аллоҳумма иннака афуввун каримун туҳиббул афва фаъфу анний” (Ё Аллоҳ, шубҳа йўқки, Сен афв этувчисан, икром соҳибисан, афв этишни севасан, мени ҳам афв эт). Шу боис ушбу дуо «Қадр дуоси» номини олган. Бу муборак кеча қазо намозларини ўқиб,…

Тўлиқ ўқиш

Фитр садақаси Муҳим

Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. У икки кг буғдой ёки майиз ёки 4 кг хурмо ёки арпа деб белгиланган. Фитр садақаси закот нисоби миқдорида бойлиги бўлган мусулмонлар зиммасига вожиб. Бунда закотдаги каби бойлигининг ўсиб туриши (нумувв) шарт эмас. Демак, нисобга эга, лекин закот бериши вожиб бўлмаган кишилар…

Тўлиқ ўқиш

I. Сабр тушунчаси ва турлари Муҳим

Сабр луғатда “тўсмоқ”, “боғламоқ” демак. Истилоҳда эса нафсга хуш келувчи нарсаларни тарк этиш, қазо ва қадардаги ишларга исён қилмай бўйин эгиш, бало ва машаққат келганида шикоят қилмаслик маъноларини ифодалайди. Сабр, умматнинг ижмоси билан фарз бўлиб, имоннинг ярми ҳисобланади. Қолган ярми эса шукрдир. Сабрнинг имондаги ўрни бошнинг вужуддаги ўрни каби. Жунайд Бағдодий мўминнинг зийнати имон, имоннинг…

Тўлиқ ўқиш

Рўзани бузадиган ва бузмайдиган амаллар Муҳим

Рўзанинг бузилиши қуйидаги уч ҳолдан бирида содир бўлиши мумкин: 1. Эсдан чиқариш; 2. Хато қилиш; 3. Қасддан. Рўза тутгани ёдида бўлмай еб-ичиб қўйган ёки уни бузадиган бошқа амалга қўл урган кишининг рўзаси бузилмайди. Агар рўзали экани эсига тушганидан сўнг рўзани бузувчи нарсани (масалан, еб-ичишни) давом эттирмаса. Давом эттирса, рўзаси бузилади ва каффорат лозим бўлади. Рўза…

Тўлиқ ўқиш

IV. Исломдаги енгиллик ўзбошимчалик эмас! Муҳим

Исломиятда инсонни хўрлайдиган, мажбурлайдиган, ҳаётини азобга айлантирадиган буйруқ, қоидалар йўқ. Аллоҳга ибодат ниятида таркидунё қилиш, ўз жисмига азият бериш, уйланмаслик, таом ва уйқудан воз кечиш кабиларни Пайғамбар (а.с.) ман этганлар. Зеро, ибодатлар машаққат, ташвиш эмас; ҳузур, ҳаловат бахш этиб, Аллоҳга яқинлаштиргувчи амал бўлгани муддатча маъно касб этади. Шунинг учун ҳам, “Динда зўрлаш йўқ” (Бақара, 256).…

Тўлиқ ўқиш

Фиқҳий масалалар Муҳим

Савол: Бир дўстимдан қарз сўрадим. У нақд пули йўқлигини, аммо пластик карточкасида маблағи борлигини ва истасам, бериши мумкинлигини айтди. Мен олдим. Қарзни қайтаришда нақд пул билан қайтарсам, рибо бўлмайдими? Жавоб: Йўқ, пулнинг нақди ва нақдсиз шакли бир хил қийматга эга бўлгани учун рибо бўлмайди. Аммо бунда қанча қарз олган бўлсангиз, камайтириб-орттирмасдан, ўшанча сумманинг ўзини қайтаришингиз…

Тўлиқ ўқиш

III. Қуръонда енгиллик мавзуси Муҳим

Қуръони каримда “юср – енгиллик” сўзи турдошлари билан биргаликда 41 ўринда келади. “Юср” оғирликнинг зидди бўлиб, осон, осонлаштириш, енгил, енгиллаштириш, оғирликни кетказиш маъноларида қўлланилади. Қуръонда бу маъноларни ифодалаш учун “юср, юсро, ясир, майсур ва таҳфиф” каби сўзлардан фойдаланилади. Аллоҳ таолонинг асос васфи марҳаматдир. У Раҳмон ва Раҳимдир. Бандаларига улар кўтаролмайдиган юкни, машаққатларни юкламайди (Бақара, 286); тоқатларидан…

Тўлиқ ўқиш

II. Енгиллик – Ислом асоси Муҳим

Исломнинг тамойили ҳар ишда енгилликдир. Инсонларга қийинчилик туғдириш, оғир мажбуриятлар билан уларни машаққатга солиш эмас. Буни Қуръони каримнинг қатор ўринларида кўрамиз: Аллоҳ таоло Қуръонни ўқиб тушуниш, ибрат олиш учун осон қилди (Қамар, 17, 22, 32, 40); Тақво эгаларига хушхабар беришлари, жоҳил жамоаларни огоҳлантиришлари учун Каломи шариф тиловати Пайғамбар (а.с.)га осонлаштирилди (яъни Қуръонни араб тилида нозил…

Тўлиқ ўқиш

I. Илоҳий раҳмат – енгиллик Муҳим

Аллоҳ таоло инсонни синов учун яратди. Имтиҳондан муваффақиятли ўтиши, яхши банда бўлиши учун қатор енгилликлар берди, тоқатидан ташқари юклар юкламади (Бақара, 286). Дунёга келишиданоқ туғилиш йўли кенгайтирилиб, она қорнидан тушиши осон қилинди (Абаса, 20). Ислом табиатан заиф одамзотга энг муносиб дин эканини Пайғамбар (а.с.) бундай ифодалайдилар: “Бу дин енгилдир. Ким бу динда қаттиқлик кўрсатса, дин…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмон бўлиш осон

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.): “Осонлаштиринг, қийинлаштирманг! Хушхабар айтинг, қизиқтиринг, нафратлантирманг (бездирманг)!” деганлар» (Имом Бухорий). Буюк имомимиз Абу Ҳанифа (раҳ.а.) фарзандлари Ҳаммодга дунё ва дин саодатига эришиш йўлларини кўрсатиб васият қиларканлар, жумладан: “Беш юз минг ҳадисдан ажратганим беш ҳадисга амал қил”, деганлар. Бу беш ҳадисдан бирининг мазмуни бундай: “Мусулмон, тили ва қўлидан…

Тўлиқ ўқиш

Ислом енгил, мусулмонлик осондир

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай дедилар: “Бу дин енгилдир. Ким бу динда қаттиқлик кўрсатса, дин уни мағлуб қилади. Шунинг учун тўғри қилинг ёки яқинлаштиринг. Хурсанд бўлинг. Куннинг аввалидан, охиридан ва туннинг бир қисмидан фойдаланинг”» (Имом Бухорий). “Бу дин енгилдир”. Яъни Ислом дини, унинг ақидаси, ҳукмлари ва тарғиб қилган ахлоқи енгил ва осондир.…

Тўлиқ ўқиш

V. Муҳсинларнинг хусусиятлари

Қуръони каримда муҳсинлар (эзгу иш қилувчилар)нинг хислатлари бундай баён қилинади: 1. Ер юзида фитна-фасод чиқармайдилар. “Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилманг! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилинг! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф, 56). 2. Аллоҳ йўлида дуч келадиган ҳар қандай қийинчиликка чидайдилар. “Мадина аҳолиси…

Тўлиқ ўқиш

IV. Эҳсон доирасига кирувчи хатти-ҳаракатлар

Эҳсон, мўминнинг фақат намоз каби масалаларда амал қилиши зарур бўлган масъулияти эмас, балки сўз ва ҳаракатларидаги гўзаллигидир. Эҳсон бошқа маънолари билан бирга, сўз, мантиқ, виждон ва хатти-ҳаракатларни чиройли қилиш мазмунида келади. 1. Гапиришда эҳсон. “Бандаларимга айтинг (ширк аҳлига) гўзал (сўзлардан) сўзласинлар” (Исро, 53). Гўзал сўз тўғри, фойдали, қувонтирувчи ва суҳбатдош савиясига муносиб сўздир. Қуръони каримда…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: