Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Мумит – Ўлдирувчи, барча жонзотларни ўлдирувчи Зот. Аллоҳ таоло ҳар бир махлуқнинг маълум вақтда ажалини тайин этган. Ўзи ҳозирлаган сабаблар занжири билан ўлим ҳодисасини юзага келтиради. Ал-Ҳайй – Азалий ва абадий тирик, барҳаёт Зот. Унинг тириклиги банданинг ҳаётига умуман ўхшамайди. Аллоҳ таоло ҳаётига бирор нарса сабаб бўлмаган, унинг бошланиш вақти ҳам тугаш муддати ҳам бўлмайди,…

Тўлиқ ўқиш

Мустаҳкам ришта

Аллоҳ таоло Ер юзи ва инсониятни яратди. Сўнгра уларни ўз ҳолига ташлаб қўймай, тарбия этди, яхшиликка йўналтириш учун саҳифалар, китоблар нозил қилди. Уларнинг энг охиргиси Расулуллоҳ (с.а.в.) воситаларида биз бандаларига юборилган Қуръони каримдир. Қуръон – биз инсонларга Аллоҳ таоло лафзи ва маъноси билан хитоб қилган муборак, азалий калом. Қуръон – бизлар учун туганмас шараф манбаи.…

Тўлиқ ўқиш

Фарз намозларини ўқиш жоиз бўлмаган вақтлар

Учта вақтда фарз намозларини, жаноза намозларини ўқиш, тиловат саждаларни қилиш жоиз эмас. 1. Қуёш энди чиқаётган вақтдан то кўтарилгунча, агар бомдоднинг фарзига киришган бўлса-ю, қуёш чиқа бошласа, у намоз бузилади ва қуёшнинг найза бўйи кўтарилишини кутиб, сўнг қазосини ўқийди. 2. Қуёш тиккага келганда. Бу пайт қиём, дейилади. Ушбу фурсатда ҳам то қуёш оғгунга қадар намоз…

Тўлиқ ўқиш

I. Занглаган қалблар жилоси…

Қалб ҳақиқатни кўриш ва ҳис этиш учун бор этилган. Бизнинг қалбимизни эса шу қадар оғирлик, чангу гард қоплаганки, на бировнинг дардига шерик бўла оламиз, на бирор кўзнинг ёшини артишга ҳафсаламиз бор. Қалбимиз қатқалоқ ердек… «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: – Темир занглагани сингари қалб ҳам занглайди. Саҳобалар сўрашди: – Ундай бўлса, қалблар нима билан жилоланади, ё Расулуллоҳ?…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон биздан шикоятчи бўлса…

Аллоҳ таоло борлиқни яратди, инсонни йўқдан бор қилди. Бор қилибгина қолмай, ҳам моддий, ҳам маънавий фаровон ҳаёт кечириши учун беҳисоб неъматлар эҳсон этди. Тўғри йўлдан юришимиз, абадий саодатга эришувимиз учун йўлбошчи-пайғамбарлар юборди, китоблар нозил қилди. Ниҳоят, бутун борлиқ интизор бўлган, Иброҳим (а.с.) «солиҳ ўғил» дея соғинган, Мусо (а.с.) умматлари қаторида бўлишни орзу қилган Муҳаммад Мустафо…

Тўлиқ ўқиш

Қадр кечаси фазилатлари Муҳим

Рамазон ойини бизга севимли қилган хислатларидан бири, унда минг ойдан хайрлироқ бўлган Қадр кечаси мавжудлигидир. «Қадр» деб номланишидан мурод, мазкур кечада бу йилдан то келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажрларнинг миқдори ўлчанади, белгиланади (яъни, олдиндан белгилаш, аниқлаш, тақдир, қисмат деган маъноларни билдиради.) Баъзи уламолар «Қадр сўзи «тор» маъносида бўлиб, шу кеча тушган фаришталарнинг кўплигидан…

Тўлиқ ўқиш

Фитр садақаси Муҳим

Фитр садақаси ҳар бир озод, ўз ҳожати аслиясидан ортиқча молга эга бўлган мусулмонга вожиб. Унинг вожиб бўлиш сабаби эса, биринчидан рўза тутиш давомида йўл қўйилган баъзи хато-камчиликлар, кичик гуноҳларга каффорат бўлади. Бошқа томондан, сиз берган садақа туфайли ҳайит кунида камбағал учун ҳам бошқалар қатори байрам қилиш имкони таъмин этилади. Фитр садақасининг миқдори қуйидагича: 1. Буғдойдан…

Тўлиқ ўқиш

Сабр

Сабр – дард ва фалокатлардан шикоят қилмаслик. Уч нарсага сабр қилган буюк мартабаларга эришади: 1. Бало келган онда қилинган сабр учун 300 савоб берилади. Балога қарши чора ва имкон қидириш, дуо қилиш сабр савобини камайтирмайди. 2. Исломий илмларни ўрганиш заҳматлари ва ибодат қилишга сабрли бўлиш орқали жаннатда 600 даражага эришиш мумкин. 3. Гуноҳдан сақланиш ва…

Тўлиқ ўқиш

Қулоқ солинг, азон чақириляпти! Муҳим

Азон чақириш ҳижратнинг биринчи йили, Мадинада воқе бўлган. Динимизда азон чақириш суннат бўлиб, ислом аломатларидандир. Азон барчага билдириш, маълум арабча калималарни навбати билан ўқиш демак. Маъноси тушунилса-да, бошқа тилдаги таржимаси ўқилмайди. Азон масжид ташқарисида ёки минорада чақирилади. Эшитган кимса азон калималарини такрорлаши суннатдир. Аллоҳу акбар. Аллоҳ таоло буюкдир. У Зот ҳеч нарсага муҳтож эмас. Бандаларининг…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳни билишга юз далил

Бу ривоят етук алломалардан бири «Тафсири Кабир» («Мафотиҳул ғайб») муаллифи Фахриддин Розий ва улуғ зот Нажмиддин Кубро ҳақида. Фахриддин Розий Ҳирот ва унинг атрофида нотўғри эътиқодларини тарқатиш билан машғул бўлган карромийлар хуружидан мусулмонларни ҳимоя этишга ҳаракат қиларди. Албатта, бу ҳаракатлар яхши самара берди. Шу сабабли у зот уч юзга яқин талабалари ва олимлар билан Ҳиротга…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Вожид – Истаган нарсасини, истаган вақтида топувчи. Бу ишда Унга ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди. Унинг қудрати етмаган бирор нарса йўқ. Ҳамма нарса Унга тегишли. Хоҳлаган нарсасини хоҳлаган пайтда бажаради, ҳеч бир нарса Ундан яширинолмайди. Ал-Можид – Қадри улуғ, шони юксак, эҳсон ва ҳиммати мўл Зот. Энг буюк шараф ва иззат Унга хосдир. Бандаларига кўрсатадиган инъому…

Тўлиқ ўқиш

Мўмин одам…

– Ҳар бир ишини «Бисмиллоҳ» билан бошлайди, ёмон ишларни тарк қилиб, эзгу амаллар ила машғул бўлади, энг кичик савобни ҳам бой бермайди, бутун мусулмонларни дўст тутади; – Ота-онаси, қариндош-уруғлари, қўни-қўшниларидан узилмайди. Аллоҳнинг дўстларини севади. Кераксиз тортишув, баҳс, ғийбатли мажлислардан узоқ туради; – Ўзига топширилган вазифани қаерда, қандай ҳолатда бўлмасин, албатта, бажаради; – Бир ўзи учун…

Тўлиқ ўқиш

Мавсум сабоғи

Бошда Расулуллоҳ (с.а.в.), сўнгра олимлар ва орифлар кам еганлар, бизга ҳам шуни тавсия қилганлар. Ошқозонни юрак остида қайнаб турган қозонга ўхшатганлар. Қозон қайнагани сари буғ юқорига ўрлаб, юракни беҳузур қилиши ва қорайтиришини таъкидлаганлар. Бу тавсиялар ва ўхшатишлар ҳикматини Рамазон мавсумида англаш осон кечади. Зотан, инсондаги барча нафсоний истаклар асосида кўп ейиш туради. Пайғамбар (а.с.) бундай…

Тўлиқ ўқиш

II. Мўминнинг энг яхши қуроли

Ибн Ҳалликон юқоридаги ҳикояни шундай давом эттиради: «Бу йил Шомга Авс қабиласидан баъзи кишилар келди. Ораларида кўзи ожиз одам ҳам бор эди. Валид ибн Абдулмалик ундан қандай кўр бўлиб қолганини сўради. У киши жавоб берди: «Эй мўминлар амири! Қабиламизда менчалик моли кўп киши йўқ эди. Бир водийда тунашга тўғри келди. Ўша кеча келган сел битта…

Тўлиқ ўқиш

I. Сабр ва ризо

Ибн Ҳалликон «Вафаётул-аъён» номли асарида бундай ёзади: «Урва ибн Зубайр ўғли Муҳаммад билан ҳукмдор Валид ибн Абдулмаликни зиёрат қилиш мақсадида Мадинадан Шомга йўл олди. Етиб боришганида севикли ўғли саркаш ҳайвоннинг тепкиси зарби билан вафот этди. Бу фожиадан ҳеч қанча вақт ўтмай Урва (р.а.)нинг оёғида қорасон бошланди. Хабарни эшитган халифа келди ва оёқни кесиш кераклигини, акс…

Тўлиқ ўқиш

Тозалик

Динимизда тозаликка катта аҳамият берилади. Зотан, бу – яхшиликларнинг боши, унга диққат қилмаслик эса касаллик ва ҳузурсизликларнинг аввалидир. Мўмин-мусулмон киши ҳамма нарсаси – вужуди, кийим-кечаги, уйи, жиҳозлари, егуликлари покиза бўлишига эътибор беради. Бу хусусга эътиборсизлик тан ва руҳ саломатлигига таъсир қилади. Шу сабабли ҳам ҳадиси шарифларда бу мавзуга кўп бора тўхталинган: Ислом тозалик динидир. Тоза…

Тўлиқ ўқиш

Чин мўмин

Қуръони каримда етук мўминлар ҳақида шундай дейилади: «Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким, улар ғайбий хабарларга (пайғамбарим Муҳаммад келтирган хабарларга) имон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир. Яна, улар Сизга ва Сиздан илгари (ўтган пайғамбарларга) нозил қилинган нарсаларга (илоҳий китоб ва…

Тўлиқ ўқиш

Меърож кечасида…

Хуфтон намозидан сўнг ўн икки ракат намоз ўқилади. Икки ракатда бир салом берилади. Хар ракатда бир марта Фотиҳа, ўн марта Ихлос сураси ўқилади. Намоздан сўнг юз марта «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алийюл азийм», юз марта истиғфор, юз марта салавот ўқилади. Ражаб ойида ўн…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ас-Сомад – Итоат қилинадиган улуғ, ҳожатларни раво қилувчи Зот. Усиз ҳеч бир иш битмайди. Ҳамманинг эҳтиёжи Унга тушади, У ҳеч кимга муҳтож эмас. Барча турдаги эҳтиёжлардан покдир. Дориларда шифони, муолажада давони яратган зот Удир. Бутун махлуқот тугаб битса ҳам, У боқий қолур. Ал-Қодир – Чексиз қудрат соҳиби. Истаганини истаган шакл­да қилишга кучи етадиган, ҳамма нарсага…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: