Арафа кунининг фазилати

Расулуллоҳ Арафа кунининг жуда муборак ва файзли кун эканлигини бир неча бор айтганлар. Жумладан, ҳадисларда шундай дейилади: «Арафа кунини ҳурмат қилингиз! Зеро, Арафа Аллоҳ қадрлайдиган кундир». Арафа куни рўза тутганларнинг икки йиллик — ўтган ва келаси йилги гуноҳлари кечирилади. Барча мусулмонлар (аёллар паст овоз билан) арафа куни бомдоддан то Қурбон ҳайитининг 4-кунидаги аср намозига қадар…

Тўлиқ ўқиш

Зулҳижжанинг илк ўн куни

Аллоҳ таоло баъзи замон ва маконларнинг қиймат ва аҳамиятига диққат қаратиш учун Қуръони каримнинг кўпгина оятларида “Ван-Нажм”, “Вал-Лайл”, “Ваш-Шамс”, “Ваз-Зуҳо”, “Вал-Аср” каби ифодалар ила қасамёд этади. Зулҳижжа ойининг илк ўн куни билан боғлиқ эканлиги исботланган “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, “Ўн кеча” билан, жуфт ва тоқ (нарсалар) билан ва ўтаётган тун биланки (албатта, кофирларга жазо…

Тўлиқ ўқиш

III. Таваккул қандай бўлиши керак?

Ҳаракат ва сабабларга боғланишни йўқ қиладиган нарса дангасаликдир. Шунга кўра, таваккул ва дангасалик орасида зидлик бор. Динимизда таваккулга буюрилган, танбалликдан қайтарилган. Таваккул ўз вазифасининг бажарилишини эмас, амр ва қарорни Парвардигорга топширмоқдир. Кўпчилик бу масалада ғафлатда қолиб, ўзи қилиши зарур бўлган ишларни Аллоҳга ҳавола этишни таваккул деб тушунишади. Худди Бани Исроилнинг Мусо (а.с.)га “Сен (ўзинг) ва…

Тўлиқ ўқиш

Фаришталар ва китобларга имон

Аллоҳ таолонинг фаришталари бор. Улар нурдан яратилган. Жисмдирлар. Емайдилар, ичмайдилар, жинслари йўқ. Кўз очиб-юмгунчалик муддат ҳам Аллоҳга осий бўлмайдилар, гуноҳ қилмайдилар. Фақат буюрилган ишни бажарадилар. Ораларида муқарраблари ва пайғамбарлари мавжуд. Устунлари Жаброил, Микоил, Исрофил ва Азроил (алайҳимуссалом)дир. Бу тўрт фаришта барча малакларнинг пайғамбарлари бўлиб, Аллоҳ таоло ҳар бирларини бир хизматга қўйган. Бу Қиёматгача ўзгармайди. Аллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

II. Таваккул эҳтиёжи

Таваккул – қилиши керак бўлган ишларини ўрнига қўйганидан кейин киши қалбида туғиладиган ҳузур, ҳаловат ва ишонч туйғуси. Маъносини англамай таваккул қилганда ҳам инсон ҳеч нима йўқотмагани ҳолда, таваккул бўлмаган ишда кишининг, айниқса, руҳий жиҳатдан кўп нарсани бой бериши табиий. Таваккулчи одам “Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина (мансуб) бўлур” (Нажм, 39) оятини ёдида тутиб, ақлий, жисмоний…

Тўлиқ ўқиш

I. Таваккул нима?

Таваккул сўзи арабча бўлиб, луғавий маъноси “вакил қилиш, бошқасига ҳавола этиш” демакдир. Истилоҳда эса, кишининг ўзидан зарур бўлган барча ишларни қилиб, натижани Аллоҳ таолога топшириши, қалбнинг ҳар бир ишда, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга ишониши, суянишидир. Хоҳ шахсий, хоҳ оила, хоҳ жамоат ишларида ҳар қанча ҳисоб-китоб олиниб, фойда-зарарни ўйлаб иш қилинса-да, кутилмаганда ҳолат бошқа томонга ўзгариб…

Тўлиқ ўқиш

Пайғамбарлар сифатлари

Пайғамбарлар ҳақида билишимиз вожиб бўлган сифатлар еттита: 1. Омонат. Омонатга хиёнат қилмайдилар. 2. Сидқ. Барча пайғамбарлар сўзларида содиқ, ҳар айтган сўзлари тўғридир. 3. Етказиш. Аллоҳ таолонинг амр ва қайтариқларининг барчасини умматларига билдирадилар, етказадилар. 4. Адолат. Пайғамбарлар одилдирлар. Асло зулм ва ҳақсизлик қилмайдилар. Инсонлар орасида ҳар ҳукми тўғри бўлган пайғамбарлардир. 5. Исмат. Катта ва кичик барча…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Муқтадир – Жуда ҳам қудратли. Қувват ва қудрат эгаларини истаганча тасарруф этувчи зот. Бутун қувват Унга тегишли, истаган нарсасини яратади. Яратган нарсасига хоҳлаганича куч-қувват ато этади. Агар истаса, кучсизларни кучли, заифларни қувватли, ожизларни қудратли қилиб қўяди. Қодир ва Муқтадир фақат Ўзидир. Ал-Муқаддим – Илгари сурувчи. У Ўзи хоҳлаган шахс ёки нарсани истаган шахс ёки нарсадан…

Тўлиқ ўқиш

Байрам кунларида…

Жанжаллашиб қолган кишилар ўртасини ислоҳ қилиш мусулмоннинг мусулмондаги ҳақларидан ҳисобланади. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар: «Икки кишининг орасини тузатиш нафл намоз, нафл рўза ва садақадан фазилатлидир. Чунки ора бузуқлиги динни илдизидан емиради». Бу хусусда яна бир ривоят шундай. Пайғамбаримиз (с.а.в.) табассум қилганларини кўриб, ҳазрат Умар (р.а.) бунинг сабабини сўрадилар. У зот (с.а.в.) жавоб бердилар: «Умматимдан икки…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Мубдий – Яратган ҳар бир нарсасини намунасиз, йўқ ердан бунёд этувчи Зот. Азалда Аллоҳ таоло бор эди, Ундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Сўнгра борлигини, камолини билдиришни, ҳикмати билан коинотни яратишни ирода қилди ва ўзи уни истаган шакл ҳамда низом асосида яратди. Ҳамма нарсанинг намунасини пайдо қилувчи зот Удир. Ал-Муъид – Яралмишларни йўқ қилганидан кейин…

Тўлиқ ўқиш

Қуръоннинг ажойиб маълумотлари

Қуръони карим 30 жуз (пора)дан иборат. Унда 114 та сура бор. Оятлар сони 6236 тадир. Тафсир олимларидан Ато фикрига кўра, ундаги сўзлар 77439 тани ташкил этади. Ибн Аббос (р.а.)нинг ҳисоблашларича, Қуръонда 323671 та ҳарф қатнашган. Бу муборак каломда 8804 та замма ҳаракати, 53242 фатҳа, 39582 та касра ишлатилган. Мад – чўзиш белгиси эса 1771 марта…

Тўлиқ ўқиш

Пайғамбаримиз ва аҳком оятлари

571 йили Маккада туғилган Муҳаммад (с.а.в.)нинг пайғамбарлик даврлари 610-632 йилларни ўз ичига олади. Пайғамбаримиз ушбу даврнинг 12 йилини Маккада, 10 йилини эса Мадинада ўтказганлар. Шунинг учун ҳам у зотнинг ҳаётлари «Макка даври» ва «Мадина даври» дея иккига ажратилади. Мазкур икки даврнинг ўзига хос томонлари бор. Ҳар икки шаҳарда ҳам оятлар нозил бўлган, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу…

Тўлиқ ўқиш

Етти қироат ва қорилари

Пайғамбар (а.с.) даврларида саҳобаи киромлар учун Қуръони Каримни ўзлаштириб олиш қийин эмасди. Улар ҳаммалари юқори даражадаги олим кишилар эдилар. Кейин эса арабмас мусулмонлар араблардан кўпайиб кетди. Ушбу ва яна бошқа бир неча омиллар Қуръони Карим қироати бўйича алоҳида илм ва имомлар пайдо бўлишига олиб келди. Бир вақтлар қироатлар ва қорилар анча кўпайиб кетди. Аста секин…

Тўлиқ ўқиш

Қуръони карим тиловати ҳақида

Қабристонда Қуръон тиловат қилиш хусусида мужтаҳидлар ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа (рҳ.) буни макруҳ иш деб санаганлар. Имом Муҳаммад (рҳ.) эса, макруҳ эмас, деганлар. Машойихларимиз Имом Муҳаммад (рҳ.)нинг сўзларини олганлар ва қабристонга қори ўтқизиб, Қуръони каримдан маълум оят ва сураларни ўқитаб, бунинг маййитларга манфаати бор, деб умид қилганлар. "Қозихон" * * * Пиёда юриб кетаётиб ёки…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ ўргатган одоб

Расули акрам (с.а.в.)нинг Муоз (р.а.)га шундай насиҳат берганлари ривоят қилинади: "Эй Муоз! Сенга тақвони, тўғрисўзликни, аҳдга вафони, омонатни ўрнига қўйишни, хиёнатдан қочишни, келишувни бузмасликни, етимга шафқат кўрсатишни, мулойим бўлишни, саломни ёйишни, чиройли муомалани, ортиқча орзу-истакни камайтириб, амалларни кўпайтиришни, имонни маҳкам тутмоқни, Қуръонни нозик тушунишга ҳаракат қилишни, охиратни севмоқни, ҳисобдан қўрқмоқни, шафқат ва марҳаматли бўлишни тавсия…

Тўлиқ ўқиш

V. Қуръон ўқийлик, токи…

Қуръоннинг бизга таъсири қандай? Муборак Каломдан қанчалик ҳаяжонга тушамиз? "Эй бандам! Мендан уялмайсанми? Йўлда кетаётган пайтинг дўстларингдан мактуб олсанг, ҳамон бир четга чиқиб, синчковлик билан ўқийсан ва нима демоқчи бўлганини англаш учун бор диққатингни қаратасан. Ҳолбуки, Мен сенга "Китоб" юбордим. Унда эни-ю бўйига тушуниб, амал қиласан дея такрор-такрор буюрган амрларим бор. Сен улардан юз ўгирасан,…

Тўлиқ ўқиш

IV. Севган соғинади

Қуръонни соғиниш Унга бўлган муҳаббатимизнинг яққол ифодаси. Чунки бу Аллоҳ таоло билан суҳбат қуришни соғинмоқдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Қайси бирингиз Раббига муножот қилишни, У Зот билан сўзлашмоқни севса, қалб ҳузури ила Қуръон ўқисин» (Суютий ривояти). Асҳоби киромнинг Қуръонга муҳаббати ўзгача эди. Ваҳийга шунчалик ўрганиб қолган эдиларки, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан кейин ваҳийнинг ҳам тўхташи қайғуларининг яна-да ортишига…

Тўлиқ ўқиш

Қорилар одоби

Қорилар Қуръонни мунтазам, такрор ва такрор ўқиб туришлари лозим. Салафи солиҳлар ичида бир ойда, бир ҳафтада, уч кунда, бир кечада бир бор хатми Қуръон қиладиганлар бўлгани манбаларда кўрсатилган. Бир кеча-ю кундузда саккиз марта хатм қилувчилар ҳам бўлган экан. Ҳар шом билан хуфтон ўртасида бир бор хатм қилувчи бўлганлардан Мужоҳид ибн Жубайр билан Али Аздийни, бир…

Тўлиқ ўқиш

III. Қуръонни севиб ўқиш

Ҳаётимизга маъно, жисму руҳимизга қувват берган туйғу муҳаббатдир. Ана шу неъмат мусулмоннинг энг катта хазинаси Қуръони карим билан бирлашиши не бахт! "Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган (бойликлари)дан яхшироқдир" (Юнус, 57). Оят шарҳида айтилади: Аллоҳнинг фазли ислом дини бўлса, раҳмати Қуръони каримдир. Меҳрибон ва Раҳмли Зотнинг раҳмати бўлмиш…

Тўлиқ ўқиш

II. Қалб ойнамизга боқсак…

Қалбим қай ҳолатда? Олдинга қараб боряптими ёки орт-га? Қилган ибодатларим, дуоларим, тавбаларим қабул бўляптими? Бу саволларни ўз-ўзимизга берарканмиз, ичу ташимизни теран сукут қоплайди. Маърифат йўлининг пешқадамларидан, Қуръоннинг чин ошиғи Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) бу хусусда бизга шундай сабоқ берадилар: "Кишининг ўз ҳолатини (узундан узоқ) таҳлил қилишига ҳожат йўқ. Қуръонни севса ва Унда ёзилган ҳукмларга рози…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: