Ихлос сурасининг фазилатлари Муҳим

Абу Саид Худрий ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биронтангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” – деб сўрадилар. – Бунга қандай қилиб кучимиз етади? – дейишди. – “Аллоҳу аҳад, Аллоҳу самад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, дедилар” (Муттафақун алайҳ). Анас (р.а.) ривоят қилади: “Бир одам (“Ихлос” сурасини назарда тутиб): “Ё Расулуллоҳ, мен шу…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ таолонинг сифатлари

Банда Аллоҳнинг барча сифатларидан огоҳ бўлса, ўзгаларга тили-ю қўли билан озор беришдан, ношаръий йўлларга қадам босишдан йироқ бўлади. Аллоҳнинг сифатларини ўрганишдан олдин эса, ҳар бир муслим қуйидаги уч нарсани билиши шарт. 1. “Ваҳдат дар холиқият”. Яъни, Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч бир яратгувчи холиқ йўқ. 2. Ибодат ва саждалар фақат ёлғиз Аллоҳ учундир. Ҳожатларни раво қилишга…

Тўлиқ ўқиш

Ёлғон – имондан бегона Муҳим

Қизимга ёлғончилик ҳақида эртак айтиб бердим. Ёлғоннинг оқибати ёмонлигини, Аллоҳ бундай одамларни севмаслигини тушунтира бошладим. Шунда қизим: “Ойижон, ўзингиз ҳам ёлғон гапирасиз-ку?” – деди. Тўхтаб қолдим: – Қачон ёлғон гапирдим? – Кеча “телефонда сўраганларга мени йўқ деб айтинглар”, дедингиз-ку… Қизалоғим олдида юзим шувут бўлди. Яна ёлғон гапириб ёлғонимни оқлаб беролмасдим. Сўзларим қанчалар таъсирсиз эканига амин…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмонни кофир дейиш ҳукми

Бу масала жуда ҳам нозик ва хатарлидир. Мазкур хусусда “Шарҳи “Ақидатут Таҳовия” китобида қуйидагилар айтилади: “Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз. Модомики, ўшани ҳалол ҳисобламаса”. Бу каби масалаларда “аҳли қибла”дан мурод, Пайғамбар (с.а.в.) келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирортасини инкор қилмаганлар кўзда тутилади. Аҳли сунна вал жамоа ҳаммалари гуноҳи кабира қилган…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Муқийт – Моддий ва маънавий ризқларни яратувчи, бандаларини озиқлантирувчи, парвариш этувчи Зот. Руҳга ва баданга қувват бўлувчи озуқаларни У яратган, шунингдек, борлиқдаги барча жонзотларнинг ризқларини ҳам ёлғиз Ўзи беради. У инсонларнинг ризқ-насиба топиш сабабларини ҳам яратиб, эҳтиёжларини таъмин этиш учун ҳаммани тўғри ва покиза сабабларга мурожаат этишга буюрган. Бундан ташқари, Муқийт кўнгилларни тажаллий нурлари ила…

Тўлиқ ўқиш

V. Тавбанинг аҳамияти ва зарурати

Гуноҳдан сўнг дарҳол тавба қилиш вожибдир. Чунки гуноҳнинг ҳалокатли эканини англаш имон тақозосидир. Тавбани кечиктириш мумкин эмаслигини англаган киши дарҳол амалга ўтади, ўзини ёмон феъллардан тия бошлайди. Ҳар бир илм яхши амал бажариш учун ўрганилади. Модомики, илм амалга сабаб бўлмас экан, унинг масъулиятини тўла ҳис қилиш мушкул. Гуноҳларнинг зарарини билиш, англаб етиш илмдир. Мана шундай…

Тўлиқ ўқиш

Меърож кечаси намози

“Меърож” – кўтарилиш, юксалиш дегани бўлиб, бу кечада Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) осмонга кўтарилганлар. Унинг тафсилоти тарих китобларида баён қилинган. Бу кечанинг фазилати улуғ бўлиб, уни тиловат, қазо намозлари бўлса, уларни ўташ, зикр, дуо, тасбеҳ ва салавот айтиш билан ўтказиш марғуб саналади. Зиммасида қазо намозлари бўлмаганларга эса, 12 ракат нафл намоз ўқиш тавсия қилинади. У 2 ракатдан…

Тўлиқ ўқиш

Тавба намози

Қилинган тавбанинг қабул бўлиши учун икки ракатли нафл намоз ўқиш мандуб саналган ибодатдир. Гуноҳидан пушаймон бўлган киши Аллоҳ таолонинг фазлу карамига, тавбаларининг қабул қилинишига эҳтиёжманддир. Бунинг учун икки ракатли намоз ўқиб, мағфират сўраш мандубдир. Тавба намози ҳақида ҳазрат Алидан (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қилинади: “…Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) менга бир ҳадис ривоят қилди: “Расулуллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

IV. Насуҳ тавбаси нима?

“Насуҳ” тавбаси чин, самимий ва ҳақиқий тавба дегани бўлиб, уламолар унга қуйидагича таъриф беришган: Ҳазрат Умар, Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳум) таърифларига кўра, насуҳ тавбаси сут елинга қайтмагани каби, яна гуноҳга қайтилмаган тавбадир. Қатода айтади: “Насуҳ самимий ва чин дилдан қилинган тавбадир. Холис ҳам деб изоҳланган”. Ҳасан Басрий эса: “Насуҳ суйган гуноҳини ёмон…

Тўлиқ ўқиш

Она раҳмининг чидамлилиги

Ахир, Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?! Сўнгра у (сув – нутфа)ни пухта қарор (топадиган жой)да қилиб қўймадикми?! (Яъни, она қорнида) маълум муддатгача (Мурсалот, 20-22). Оятда она раҳмининг соғлом, чидамли ва пухта яратилганига ишора қилинмоқда. Раҳм аёлнинг қуймич суяги бўшлиғининг ўртасида жойлашгани учун ғоят ҳимояли жойда турган ҳисобланади. Раҳм нок шаклида ва мускуллардан ташкил топган…

Тўлиқ ўқиш

III. Тавба ва истиғфор ўртасидаги фарқ

“Истиғфор” – кечирим, мағфират сўраш дегани. Давомли гуноҳ қиладиган кимса ҳам, тавбакор ҳам истиғфор айтиши мумкин. “Тавба” сўзининг таърифида: “Гуноҳдан воз кечиш, унга қайтмасликка аҳд қилиш ва ундан бутунлай узилишдир”, дейилган. Биргина истиғфорнинг ўзидан бу маъно тушунилмайди. Имом Қуртубий “Ал-Муфҳим”да истиғфорнинг фойдаси катталигини, аммо уни давомли гуноҳ қилишга барҳам бериб, пушаймонлик ғами эзиб турган ҳолда,…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳлар уч турли бўлади…

Пайғамбар (алайҳиссалом) айтадилар: “Ёзилган гуноҳлар учтадир: Аллоҳ кечиради; Аллоҳ кечирмайди; Аллоҳ у нарсадан ҳеч нарсага тегинмайди”. Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ Аллоҳга ширк келтиришдир. Аллоҳ айтади: “…Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, унга Аллоҳ жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзахдир…” (Моида, 72). Аллоҳ кечирадиган гуноҳ банданинг ўз нафсига зулм қилиши, ўзи ва Рабби орасидаги зулмлардир. Аллоҳ бирор нарсани тарк қилиб қўймайдиган…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳларга рағбат қаердан пайдо бўлади?

Билгилки, тавба гуноҳни тарк этишдир. Бирон нарсани тарк этиш учун аввал уни билиш лозим. Тавба вожиб бўлган заҳоти унга боғлиқ нарсалар ҳам вожиб бўлади. Демак, гуноҳларни билиш ҳам вожибдир. Гуноҳ Аллоҳ таолонинг амрига хилоф равишда бирон феълни тарк этиш ёки қилишдир. Билгилки, инсоннинг сифатлари ва хулқлари кўпдир. Гуноҳларнинг келиб чиқиши ушбу тўртта сифатга бориб тақалади.…

Тўлиқ ўқиш

Шайтоннинг намоздан тўсиш усуллари Муҳим

1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан: “Ҳали вақт бор-ку, ҳозир бандсан, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман. 2. Намозини кечиктиролмасам, одам-шайтонлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман. 3. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб: “Ўнгга қара, чапга қара”, дейман. Қараши билан юзидан ўпиб, пешонасини силаб қўяман. Кейин эса: “Намозинг бузилди!” деган васваса…

Тўлиқ ўқиш

Истиғфорнинг дунёдаги фойдалари

Аллоҳ таоло доим истиғфор айтиб юрадиган бандаларининг: – гуноҳларини кечиради; – уларни ёмғир билан сероб қилади; – мол-дунё ва бола-чақа билан қувватлантириб қўяди; – боғ-роғларига барака беради; – дарёларини сувга тўлдиради (Нуҳ, 10-12).…

Тўлиқ ўқиш

II. Тавбанинг шартлари

Олимлар бундай деганлар: “Тавбанинг учта шарти бор: Гуноҳдан тўхташ, пушаймон бўлиш ва унга қайтмасликка аҳд қилиш”. Баъзи олимлар эса: “Тавбада содир этилган гуноҳдан пушаймон бўлишнинг ўзи етарлидир. Зеро, бу пушаймонлик гуноҳдан узилишни ва қайтиб уни қилмасликка аҳд қилишни тақозо этади. Бу иккиси пушаймонликдан пайдо бўлади, шунинг учун ҳам: “Пушаймонлик тавбадир”, дейишган. Фахриддин Розий “Мафотиҳул ғайб”…

Тўлиқ ўқиш

I. Тавба нима?

“Тавба” сўзининг қайтмоқ, пушаймон бўлмоқ, гуноҳларни тарк этиб Ҳаққа юз бурмоқ, келажакда гуноҳни такрорламасликка азм этмоқ каби маънолари бор. Имом Ғаззолийга кўра, тавба илм, ҳол, ва феъл каби навбати билан бир-бирини тақозо этувчи уч нарсанинг бирлашувидан пайдо бўладиган ўзгармас илоҳий суннатдир. Бу босқичларнинг ҳар бири ўзидан кейинги босқич учун заруратдир. Чунки Аллоҳ таолонинг мулк ва малакутга жорий этган қонунидаги узлуксизлик шуни тақозо қилади. Гуноҳлар…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Муқсит. Адолат билан ҳукм қилувчи. Бутун ишларини тартибли, бир-бирига уйғун ва ўз жойида амалга оширувчи. Фақат ҳақиқат, адолат билан ҳукм қилади, мазлумнинг ҳаққини золимдан олиб беради. Аллоҳ таоло бандаларига зарра қадар ноҳақликни раво кўрмайди, уларга доимо марҳамат ва шафқат билан муомала қилади. Улардан ҳеч бирининг заррача қилган яхши амалларини эътиборсиз қолдирмайди. Бир-бирларига ноҳақлик, зулм қилганлар ўртасида…

Тўлиқ ўқиш

Шайтоннинг энг ёқимли сўзлари

бир мартасида ҳеч нима қилмайди; ҳали ёшсиз; Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди. нафақага чиққандан сўнг; замон сизга эмас, сиз замонга мослашинг; Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингизни қотирманг; жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасиз-ку!…

Тўлиқ ўқиш

Қиёмат яқинми?

Баъзи Ғарб журналлари фалон вақтда қиёмат бўлади, деб жар солмоқда. Ваҳоланки, қиёмат қачон содир бўлишини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу Аллоҳнинг ўзига хос илмидир. Қуръони каримда шундай дейилади: “Сиздан (эй Муҳаммад) қиёмат ҳақида, унинг қачон қоим бўлишини сўрашади. Айтинг: “Унинг илми Раббим ҳузуридадир. Унинг вақти (келгани)да уни Ўзи билдиради…” (Аъроф, 187). Қиёмат қачон…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: