IV. Севган соғинади

Қуръонни соғиниш Унга бўлган муҳаббатимизнинг яққол ифодаси. Чунки бу Аллоҳ таоло билан суҳбат қуришни соғинмоқдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Қайси бирингиз Раббига муножот қилишни, У Зот билан сўзлашмоқни севса, қалб ҳузури ила Қуръон ўқисин» (Суютий ривояти).

Асҳоби киромнинг Қуръонга муҳаббати ўзгача эди. Ваҳийга шунчалик ўрганиб қолган эдиларки, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан кейин ваҳийнинг ҳам тўхташи қайғуларининг яна-да ортишига сабаб бўлганди.

Жанобимиз (с.а.в.)нинг вафотларидан кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ва ҳазрат Умар Расулуллоҳ (с.а.в.)га яқин бўлган Умму Айман (р.а.)нинг зиёратига бордилар. Уларни кўриб Умму Айман (р.а.) йиғлаб юбордилар. Сўрашди:

– Нега йиғлайсиз? Жанобимиз (с.а.в.) учун Аллоҳ ҳузуридаги неъматларнинг яна-да хайрли эканини билмайсизми?

– Бунга шубҳа қилмайман, мен бошқа нарсага, ваҳийнинг узилганига йиғлаяпман, жавоб бердилар Умму Айман (р.а.).

Ваҳийга улуғлар қалбидаги муҳаббат шундай эдики, унинг узилиши ҳижрон устига ҳижрон, соғинч устига соғинч бўлди.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: