IV. Жамоат билан намоз ўқишнинг фазилати Муҳим

Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деганлар: «Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида, бозорда ўқиган намозидан йигирма беш баравар кўпайтирилади. Агар у яхшилаб таҳорат қилса, кейин масжидга чиқса, фақат намоз (ўқиш) учун чиққан бўлса, босган ҳар бир қадами билан мартабаси бир поғона кўтарилади, битта гуноҳи ўчирилади. Қачон намоз ўқиса, модомики, намозгоҳида турар экан, фаришталар: “Ё Аллоҳ, унга салавот айт. Ё Аллоҳ, унга раҳм қил!” деб дуо қилиб туради. Сизлардан биронтангиз намозни кутиб ўтирар экан, демак, у намоздадир» (Бухорий ривояти).

Бу ҳадиси шарифдан қуйидаги хулосалар чиқади:

1. Жамоат намози уйда ўқилган намоздан йигирма беш баравар афзал.

2. Жамоат намозига борадиган одам таҳоратни мукаммал қилади. Унинг нияти холис бўлади, намоз ўқишдан бошқа нарсани кўзламайди.

3. Масжидга кетаётган кишининг босган ҳар бир қадами билан мақоми бир поғона кўтарилади, битта гуноҳи ўчирилади. Демак, уйимиздан масжид томон қанча кўп қадам боссак, савоби шунча улуғ бўлади. Бунинг учун масжидга оҳиста юриб бориш, қадамни кичикроқ ташлаш тавсия этилади.

4. Масжидда жамоат билан намоз ўқиб бўлиб, таҳоратини синдирмаган ҳолда намозгоҳида турган банда ҳақига фаришталар тинимсиз салавот айтади.

5. Жамоат намозини кутиб ўтирган киши намоз ўқиш савобини олади. Бу, намозга илҳақлик, қалби билан масжидга боғланиш қанчалик фазилатли эканини билдиради.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: