Исо (а.с.)нинг мўъжизалари

  • Бешикдаги чақалоқ ҳолларида гапирганлар;
  • Ўликларни тирилтирганлар. Хусусан, тўрт нафар марҳумга Аллоҳнинг изни билан жон киргизганлар;
  • Туғма кўрларни, пес (ёки мохов) хасталигига дучор бўлганларни даволаганлар. Беморларни қўллари билан силаб (масҳ қилиб) даволаганлари учун у зотни Исо Масиҳ деб аташади;
  • Ухлаётганларида ҳам худди уйғоқ каби атрофларида қилинаётган ишлар, айтилаётган гапларни билиб турганлар;
  • Қавмларининг еган ёки ейиш учун сақлаб қўйган нарсаларидан хабар берардилар;
  • Хамирдан қуш ясаб, унга пуфлаганларида, Аллоҳ таолонинг изни билан жонли қушга айланарди;
  • Яҳудийлар ноз-неъматли дастурхон туширилишини сўрадилар. Исо (а.с.) қўлларини очиб, дуо қилгач, нон ва гўштли дастурхон инди;
  • Қачон истасалар, қўлларини кўтариб дуо қилганларида, ўша заҳоти олдиларида егуликлар, мевалар пайдо бўларди.
  • Яҳудийлардан узоқ бўлганлари ҳолда уларнинг сўзларини ва яширин сирларини билардилар.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: