III. Таваккул қандай бўлиши керак?

Ҳаракат ва сабабларга боғланишни йўқ қиладиган нарса дангасаликдир. Шунга кўра, таваккул ва дангасалик орасида зидлик бор. Динимизда таваккулга буюрилган, танбалликдан қайтарилган.

Таваккул ўз вазифасининг бажарилишини эмас, амр ва қарорни Парвардигорга топширмоқдир. Кўпчилик бу масалада ғафлатда қолиб, ўзи қилиши зарур бўлган ишларни Аллоҳга ҳавола этишни таваккул деб тушунишади. Худди Бани Исроилнинг Мусо (а.с.)га “Сен (ўзинг) ва Раббинг бориб, (улар билан) жанг қилаверингиз. Биз эса, шу ерда ўтирувчилармиз”, деганлари каби (Моида, 24). Бу эса Аллоҳ таолога таваккул эмас, амрларига ишончсизлик, шайтоннинг макри-ҳийласидир. Таваккулнинг аломати ўзига буюрилган вазифани чин дилдан адо этишда кўринади.

Ҳеч нима қилмасдан, керакли тадбирни олмасдан Аллоҳга таваккул қилиш ақлга тўғри келмайдиган ишдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганларидек: “Туянгизни боғлаб қўйиб, сўнг таваккул қилинг”.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: