III. Никоҳдан мақсад Муҳим

Никоҳ шарафли ва муборак ақддир. Аллоҳ таоло уни бандаларининг фойда ва манфаатлари, эзгу мақсадларга ва шарафли ғояларга эришишлари учун жорий қилган.

Никоҳдан кўзланган муҳим мақсад зурриёт қолдириш ва ҳаромдан сақланишдир.

1. Зурриёт қолдириш. Уйланишни истаган шахснинг биринчи мақсади Аллоҳ таолога ибодатли, ортидан ҳақига дуо қиладиган, инсонлар ўртасида номини сақлайдиган солиҳ фарзанд кўриш бўлмоғи лозим.

Анас ибн Молик (р.а.) айтади: «Набий (а.с.) бизларни уйланишга буюриб, бўйдоқ ўтишдан қаттиқ қайтарар эдилар ва дердилар: “Кўп туғувчи суюкли аёлга уйланинг! Зеро, мен қиёмат куни сизларнинг кўплигингиз билан пайғамбарлар олдида фахрлана­ман».

2. Ҳаромдан сақланиш. Шубҳа йўқки, уйланишдан энг асосий мақсад майл ва шаҳватни қондиришгина бўлмай, зино ва бошқа бузуқликлардан сақланиш ҳамдир. Шаҳват­ни тўғри қондириш ҳаромдан сақланишнинг бои­сидир. Инсон бутун фикрини шаҳватни қондиришга қаратиб, такрор-такрор жимо қилишга берилса, мақсади ўзини зинодан сақлаш бўлмаса, ҳайвонлардан қандай фарқи қолади?!

Шундай экан, ўзаро жинсий ором олишда эрда ҳам, аёлда ҳам олижаноб мақсад бўлиши керак. Бу мақсад ҳаромдан сақланиш учун шаҳватни ҳалол йўл билан қондиришдир. Пайғамбаримиз (а.с.) кўрсатган нарса айни шу. Ибн Масъуд айтади: «Пайғамбар (а.с.) бизга бундай деди­лар: “Эй ёшлар, сизлардан қайси бирингиз жинсий ҳаётга яраса, уйлансин. Уйланиш кўзни тўсади, жинсий аъзони сақлайди. Ким уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин. Зеро, рўза унинг шаҳватини кесади».

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: