II. Никоҳнинг ҳукми Муҳим

Никоҳланиш суннатдир. Зеро, Пайғамбаримиз (а.с.) бундай марҳамат қилганлар: “Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимга амал қилмаса, умматимдан эмас”. Бу хитоб Пайғамбаримиз (а.с.)нинг суннатларини хуш кўрмаганлар учун. Баъзи узрли сабаб­ларга кўра турмуш қурмайдиганлар бундан мустасно.

Ҳанафий мазҳабида никоҳ 6 қисмга бўлинади:

1. Аёлнинг маҳрини беришга ва тирикчилигини таъминлашга имкони бор, жинсий заиф бўлмаган, уйланмаган тақдирда зино қилиши аниқ бўлган кишинингуйланиши фарз. Зеро, зино ҳаром қилинган. Ҳаром иш қилмаслик ёки ундан сақланишнинг чорасини излаш фарздир.

2. Жинсий ожиз бўлмаган, маҳр беришга ва тирикчилигини таъминлашга қодир, уйланмаса зино қилишининг эҳтимоли бўлган кимса учун уйланиш вожиб.

3. Жинсий томондан ўртача, зино қилиш эҳтимоли бўлмаган кимса учун оила қуриш суннат. Уларнинг зино қилмасликларига кафолат берилмайди. Бу масала уйланиши билан уйланмаслиги ўртасида зино таҳликаси бўлмаган кимсалар учундир.

4. Жинсий ожиз, ҳамда оила тебратиш мажбуриятига бўйсунмасдан, хотинига зулм ўтказиши шубҳасиз бўлган кимса учун уйланиш ҳаром. Зеро, бу икки ҳолатда турмуш қуриш ҳар икки тараф учун саодат эмас, бахтсизлик келтиради.

5. Оилани бошқариш ҳуқуқларига риоя этмасдан, хотинига зулм қилишдан қўрқилган кимсанинг уйланиши макруҳ.

6. Зино қилиш қўрқуви бўлмаса ҳам жинсий лаззат олиш учун уйланиш мубоҳдир.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: