Эртага Арафа!

Расулуллоҳ Арафа кунининг жуда муборак ва файзли кун эканлигини бир неча бор айтганлар. Жумладан, ҳадисларда шундай дейилади: «Арафа кунини ҳурмат қилингиз! Зеро, Арафа Аллоҳ қадрлайдиган кундир».

Арафа куни рўза тутганларнинг икки йиллик – ўтган ва келаси йилги гуноҳлари кечирилади.

Барча мусулмонлар (аёллар паст овоз билан) арафа куни бомдоддан то Қурбон ҳайитининг 4-кунидаги аср намозига қадар – жами 23 маҳал такбири ташриқ айтишлари вожиб. Такбири ташриқ фарз намозлари ортидан, «Аллоҳумма анта-с-салам»дан олдин, шу билан бирга, ҳайит ва жума намозларидан кейин ҳам айтилади:

«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: