Дардларга даво дуо

Абу Саид (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Бир куни Пайғамбар (алайҳиссалом) масжидга кирди ва у ерда ансорлардан Абу Умомага (розияллоҳу анҳу) кўзлари тушди:

– Эй Абу Умома, нега намоз вақтидан ташқарида ҳам масжидда ўтирибсан?  – дея сўрадилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

– Менга азоб бераётган дардлар ва қарзларим сабабли шу ердаман, эй Аллоҳнинг расули”, – деб жавоб берди Абу Умома (розияллоҳу анҳу).

– Сенга бир дуо ўргатайми? Уни ўқисанг, Аллоҳ дардингга даво, қарзинга нажот беради, – деб марҳамат қилдилар Пайғамбар (алайҳиссалом).

– Ўргатинг, ё Расулуллоҳ!

Пайғамбар (алайҳиссалом) дедилар:

– Тонгда ва оқшомда шу дуони ўқи: “Аллоҳумма инни аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузи бика минал ажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал буҳли ва аъузу бика мин ғалабатид дайни ва қаҳрир рижол” (Ё Аллоҳ, дард-аламдан, ожизликдан, танбалликдан, қўрқувдан, бахилликдан, қарзим кўпайишидан ва одамларнинг қаҳридан сенга сиғинаман”).

Абу Умома (розияллоҳу анҳу) айтади: “Бу дуони ўқиб, ҳам дардимдан, ҳам қарзларимдан қутулдим” (Абу Довуд ривояти).

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: