Бароат кечаси

Шаъбон ойининг ўн тўртинчисидан ўн бешинчига ўтар кечаси “Бароат кечаси” деб номланади.

“Бароат” қарздан, гуноҳдан, хасталиклардан қутулиш дегани. Шунинг учун ҳам ушбу кечани мусулмонлар муштоқлик ва ҳаяжон билан кутадилар. Қибланинг ўзгариши мазкур кечада рўй бергани ҳам унинг фазилатларидан саналади.

Бу кеча мағфират кечаси деб ҳам аталади. Чунки ушбу кечада кўплаб кишиларнинг Аллоҳ таоло томонидан афв этилиши Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонларидан билдирилган. Жанобимиз (с.а.в.) мазкур кечани ибодат билан ўтказганлар. Бу хусусда Ойиша онамиз (р.а.)дан шундай ривоят қилинади: “Бу кеча (Бароат кечаси) шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло шаъбоннинг бу кечасида бандаларига ўз раҳмати ила тажалли қилиб, афв тилаганларни кечиради, марҳамат истаганларга раҳматини юборади, ичини ҳасад қоплаганларни эса ўз ҳолларига ташлаб қўяди” (Байҳақий ривояти).

“Бароат кечаси”га жорий қилинган махсус намоз ёки ибодат йўқ. Бу кечани Қуръон тиловат қилиб, дуо ва истиғфорлар айтиб, қазо ва нафл намоз ўқиб, эҳтиёжмандларга ёрдам бериш билан ўтказиш лозим.

, , ,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: