Ақиқа маросими

Ақиқа шаръий маросим ҳисобланиб, чақалоқ туғилганидан  кейин 7, 14, 21-кунларининг бирида ўтказилади. Маросимда бир қўйни сўйиб, уни учга тақсимланади, бир қисмини ҳомиладан бўшаган онанинг куч-қувватини қайта тиклаши учун олиб қўйиш, бир қисмини ёш гўдак ҳаққига дуо қилишлари учун муҳтож оилаларга тарқатиш, бир қисмини зиёфатга ишлатиш тавсия қилинади. Зиёфатга қудалар, қариндош ва яқин қўшнилар таклиф қилинади.

Ақиқа маросимида маҳалла фаоллари билан бир қаторда масжид имоми ҳам иштирок этади. Бу шаръий маросим суннат амаллардан бўлгани учун Қуръон тиловати ва дуои хайрлар қилинади. Қуда-анда, таниш-билишларга тўн кийгизиш ақиқа маросими амалларидан ҳисобланмайди ва шариатда йўқ.

Чақалоқ сочига қайчи уриш, қулоғига азон айтиш, танглай кўтариш, хатна амалларини ҳам шу кунда ўтказиб олса бўлади.

Сўйилган қўй танасини бутунлигича талабалар, қариялар ва меҳрибонлик уйларига бериб юборилса ҳам савоби катта бўлади.

"Ислом маърифати"дан

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: