Қадр кечаси ўқиладиган намоз ва дуолар Муҳим

Ойша онамиз (р.а.) Қадр кечаси қандай дуо қилиш кераклигини сўраганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу дуони ўқишни тавсия этганлар: “Аллоҳумма иннака афуввун каримун туҳиббул афва фаъфу анний” (Ё Аллоҳ, шубҳа йўқки, Сен афв этувчисан, икром соҳибисан, афв этишни севасан, мени ҳам афв эт).

Шу боис ушбу дуо «Қадр дуоси» номини олган. Бу муборак кеча қазо намозларини ўқиб, қутулиб олишнинг айни вақти.  Зеро, намозларнинг қазоси фақат ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Зиммасида қазо намозлари бўлмаганлар эса, Қадр кечаси муносабати билан ўқиладиган нафл намозини адо этишлари мумкин. Унинг энг ози икки ракат, ўртача миқдори юз ракат ва у ёғи тоқат етгунча. Уни ўқиш тартиби қуйидагича: “Ният қилдим Аллоҳ ризоси учун нафл намоз ўқишга”, деб ният қилинади. Биринчи ракатда бир марта Фотиҳа сураси ва уч марта Қадр сураси ўқилади. Иккинчи ракат ҳам шу тарзда ўқилгач, “Аттаҳиййат”, салавот ва дуолардан кейин салом берилади.

Намоздан кейин бир марта такбири ташриқ айтилади: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.

Намоздан сўнг юз марта Қадр сураси, юз марта Шарҳ сураси ўқилади.

Шундан кейин Пайғамбаримиз (а.с.) Ойша онамизга ўргатган юқоридаги Қадр дуоси юз марта ўқилади.

Қадр кечаси шарофати билан ушбу амаллар туфали биз ҳам, иншааллоҳ, ваъда қилинаётган мукофотларга сазовор бўламиз.

, ,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: