4. Қўшничилик ҳақлари ва одоблари

Дуч келганда салом бериб, ҳол-аҳвол сўрашиш, хаста бўлса, зиёратида бўлиш зарур.

Зиёрат этиш учун рухсат олиш, изнсиз уйига кирмаслик лозим. Қўшнини хафа қилувчи ишлардан сақланиш керак.

Бирор нарса сўраса бериш, иши тушса битиришга астойдил ҳаракат қилиш керак.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай марҳамат қиладилар: “Бир киши мўмин биродарининг ишига ёрдам бериб, битирса, Аллоҳ ўша кишининг 30 та дунёвий, 40 та ухровий, жами – 70 та жуда муҳим ишини ҳал этади”.

Инсон иш бузувчи эмас, қўлидан келганча иш битирувчи бўлиши керак. Қўшнининг иши тушса, уни машаққатга қўймаслик зарур. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: “Қўшнининг қўшнидаги ҳаққи мерос ҳаққидай (муҳим). Агар қўшни мусулмон бўлса, бу ҳақ икки баробар ортади”.

Фақир қўшнининг таомланиши учун озиқ-овқатлар олишига ёрдам бериш керак. Таом пиширганингизда ҳиди қўшнига етса, албатта ўша пиширган таомингиздан қўшнингизга едиришингиз шарт бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Бир киши ҳидини уйдан ташқарига чиқариб таом пиширса-ю,  қўшниларига бермаса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин!”

Қўшни ночор қўшнисига еганидан едириб, кийганидан кийдириши керак. Эҳтиёжларини битириши керак. Ҳар хусусда қўшни қўшнининг кўнглини олиши, молини, жонини, шаънини, ор-номусини ўзиникидан зиёдароқ кўриши зарур. Бу хизматлар охиратда дўзахга тўсиқ бўлади.

 

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Эй фарзанд” рисоласидан

Йўлдош Эшбек таржимаси

 

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: