3. Бойликка ҳирс қўйма

Бойликка ҳавас қалбни қаттиқлаштиради.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай дейдилар: “Сабрли фақир дин жиҳатидан бойдир. Илмига амал этувчи олимлар мажлисида қирқ кун давомли қатнашган кишининг қалби нурланади. Чунки илм – қалб жилосидир”.

Аллоҳ бир кишига бойликдан насиба берган бўлса, буни имтиҳон учун қилган. Асло хасислик қилмаслик керак.

Ер юзидаги барча жонзотларга шафқатли, марҳаматли бўлиш зарур.

Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Ҳурайра (р.а.)га хитобан бундай дейдилар: “Эй Абу Ҳурайра! Ер юзидаги барча жонзотга ачинсанг, Аршгоҳ ҳам сенга ачинади (раҳм қилади)”.

Сиддиқлар аломати:

1. Қилган яхшилигини ва ёрдамини яширинча қилади.

2. Ўзига келган фалокатни яширади, бошқалар эшитмасин деб ҳаракат қилади.

3. Қай вақт ихтиёридан ташқари бир гуноҳга қўл урганини билиб қолса, дарҳол кетидан тавба қилади, истиғфор айтади ва садақа беради.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Ҳурайра (р.а.)га бундай деганлар: “Эй Абу Ҳурайра! Бир кишига Аллоҳ Нуҳ (а.с.)нинг умри қадар ўн асрлик ёш берса, ўша кишида шу уч хислат бўлмаса, йиллаб қилган ибодатининг бир қиймати йўқ. Бу хусусиятлар:

1. Билганига амал этиш.

2. Дунёвий эҳтиёжларда хасис ҳам, исрофгар ҳам бўлмаслик.

3. Гуноҳлардан сақланиш. Гуноҳ қилишдан кўра оловда ёнишни афзал кўриш”.

Тақво соҳиби бўлиш учун Аллоҳ таоло фарз қилган нарсаларни тўкис адо этиб, гуноҳ эканини билдирган нарсаларни тарк қилиш шартдир.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: