VII. Эр-хотинлик муносабатларини бузувчи омиллар Муҳим

Эр-хотинлик муносабати бир асосга – меҳр ва муҳаббатга таянади. Бу асос мавжуд ва мустаҳкам бўлганида эр-хотинлик ҳаётига, ўртада келишмовчилик чиққанида ҳам, хавф-хатар етмайди. Муаммо жиддий тус олмай, ўзаро келишув билан ҳал қилинади. Аммо мазкур асос бўш ва заиф бўлса, эр-хотинлик муносабатларига хавф-хатар етиши кучаяди. Бу асос йўқолганида эса, муносабат бузилади ва бутунлай узилади. Чунки муҳаббат…

Тўлиқ ўқиш

VIII. Турмуш қуришнинг зарарлари Муҳим

“Инсон ва жамият ҳаётининг пойдевори ҳисобланган оила қуришнинг қандай зарари бор?” деган савол туғилиши табиий. Аслида, ҳар бир фойдали нарса, агар ўз ўрнида ва меъёрида ишлатилмаса, зарарга айланади. Сувсиз яшаб бўлмайди, лекин сузишни билмайдиган одам чўкиб кетади. Ҳаёт мувозанати сақланмаса, турли хавф ва қийинчиликлар келиб чиқади. Ислом мувозанат динидир. Коинот ҳам мувозанат билан собит. Оила…

Тўлиқ ўқиш

VI. Турмуш қуришнинг фойдалари Муҳим

Турмуш қуриш зарурати ҳақида гапирар эканмиз, қисман бўлса ҳам унинг фойдаларига тўхталиш лозим. 1. Оила бошқаруви. Турмуш қуриш инсон ҳаётини тартибга солиб, масъуллик ҳиссини орттиради. Масъулиятли киши дарбадарликдан қутулади, ҳар ишда тартибли бўлади. Оила ўзи хос бир идора. Уни тўғри юритолмаганлар бундан катта идораларни муваффақиятли бошқара олмайдилар. 2. Яқинларни кўпайтириш. Никоҳ билан бегоналар оила аъзолари…

Тўлиқ ўқиш

V. Хотиннинг эри зиммасидаги ҳақлари Муҳим

Хотиннинг эри зиммасидаги ҳақи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишли. Хотиннинг эри зимма­сида маҳр ва нафақа сингари молиявий ва шахсий хақлари бор. 1. Эр хотинига хушфеъл бўлиши, у билан яхши му­омала қилиши, бирга фаровон ҳаёт кечириши, унга озор етказмаслиги керак. 2. Эркак хотини билан ўз қадрини туширмайдиган даражада ҳазиллашиши, чақчақлашиши ва ўйнамоғи керак. Бу ишлар…

Тўлиқ ўқиш

IV. Эрнинг аёли зиммасидаги ҳақлари Муҳим

Эр-хотиндан ҳар бирининг ҳақи иккинчисининг зиммасидаги вожибдир. Буни Аллоҳ таоло белгилаб ва очиқ баён қилиб қўйган. “Ҳақ” ва “масъулият” (“вожиб”) ўртасидаги фарқ эса бундай: Ҳақдор ўз ҳақидан кечиши, марҳамат кўрсатиши мумкин. Бунинг учун савоб ҳам олади. Аммо зиммасидаги масъулиятни, вожибни тарк қилиши мумкин эмас. Ҳақдор кечсагина, зиммасидан масъулият тушади. Хотин эрининг ҳақларини билиб, уларни адо…

Тўлиқ ўқиш

III. Никоҳдан мақсад Муҳим

Никоҳ шарафли ва муборак ақддир. Аллоҳ таоло уни бандаларининг фойда ва манфаатлари, эзгу мақсадларга ва шарафли ғояларга эришишлари учун жорий қилган. Никоҳдан кўзланган муҳим мақсад зурриёт қолдириш ва ҳаромдан сақланишдир. 1. Зурриёт қолдириш. Уйланишни истаган шахснинг биринчи мақсади Аллоҳ таолога ибодатли, ортидан ҳақига дуо қиладиган, инсонлар ўртасида номини сақлайдиган солиҳ фарзанд кўриш бўлмоғи лозим. Анас…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ўқиганда… Муҳим

1. Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг: “Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар” (Воқеа, 79); 2. Қуръон ўқишни таъаввуз (Аъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм) билан бошланг: “Қачонки, Қуръон ўқисангиз, албатта, қувғин этилган шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўранг!” (Наҳл, 98); 3. Қуръонни тафаккур ва тадаббур билан ўқинг: “Қуръон ўқилганда уни тингланг ва сукут сақланг! Шояд (шунда)…

Тўлиқ ўқиш

II. Никоҳнинг ҳукми Муҳим

Никоҳланиш суннатдир. Зеро, Пайғамбаримиз (а.с.) бундай марҳамат қилганлар: “Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимга амал қилмаса, умматимдан эмас”. Бу хитоб Пайғамбаримиз (а.с.)нинг суннатларини хуш кўрмаганлар учун. Баъзи узрли сабаб­ларга кўра турмуш қурмайдиганлар бундан мустасно. Ҳанафий мазҳабида никоҳ 6 қисмга бўлинади: 1. Аёлнинг маҳрини беришга ва тирикчилигини таъминлашга имкони бор, жинсий заиф бўлмаган, уйланмаган тақдирда зино қилиши…

Тўлиқ ўқиш

I. Никоҳнинг маъноси Муҳим

“Никоҳ” сўзи “қўшиш”, “киришиш”, “боғланиш” маъноларини билдиргани учун, эр билан хотин ўртасини боғловчи битимга ном қилиб қўйилган. Шаръий маъноси эса, қуйидагича: турмуш қуришлари учун шаръий тўсиқ бўлмаган аёл билан эркакнинг бир-бирларидан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи битим. Никоҳ ақди (битими) битимларнинг энг яхшисидир. Зеро, у инсон зотига алоқадор бўлиб, икки шахс ўртасини меҳр-муҳаббат торлари билан…

Тўлиқ ўқиш

IX. Намоздаги амаллар маъноси: сажда Муҳим

“Сажда” сўзи аслида “ўзини паст тутиш”, “эгилиш”, “хотиржам бўлиш” маъноларини англатади. Сажда банданинг Аллоҳ таолога муҳтожлигини, камтарлигини изҳор этишнинг энг юқори нуқтасидир. Чунки инсон саждада энг шарафли, азиз аъзоси бўлмиш бошини ерга қўяди. Одатда, сажда қилганда пешона тупроққа тегади, чанг бўлади. Мана шу ҳолат қалб тавозеси, Аллоҳ учун хушу қилганлик белгисидир. Шунинг учун банда саждада…

Тўлиқ ўқиш

VIII. Намоздаги амаллар маъноси: руку Муҳим

Руку тана аъзолари билан ўзини хокисор тутишни билдиради. Шунинг учун ҳам араблар руку қилишни ёқтирмас, бошни эгишни ўзларига эп кўришмасди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло бундай деган: «Қачон уларга: “Руку қилинглар”, дейилса, руку қилмайдилар» (Мурсалот, 48). Аллома Исфаҳоний айтишича, руку эгилишдир. Бу сўз баъзида намоздаги махсус ҳолатга нисбатан, баъзида, хоҳ ибодатда, хоҳ бошқа нарсада бўлсин, тавозе,…

Тўлиқ ўқиш

VII. Намоздаги амаллар маъноси: қўлни боғлаш ва қиём Муҳим

Аввал айтиб ўтганимиздек, бу ҳолат банданинг хоки­сорлигини, Аллоҳ учун тавозе қилишини, ўзини паст олиб, Аллоҳ ҳузурида турганини ҳис этишини билдиради. Каломи мажидда: “Аллоҳ учун бўйсунган ҳолда туринглар!” деб буюрилган (Бақара, 238). Банда намозда турар экан Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло улуғлигини қалби ила ҳис этади, ҳаётлик чоғида намозда чиройли тура олса, қиёмат куни Аллоҳ олдида туриш…

Тўлиқ ўқиш

VI. Намоздаги амаллар маъноси: Такбири таҳрима Муҳим

Намоздаги амаллар (жумладан, такбири таҳрима, қиём, руку, сажда) моҳиятини яхшилаб тушуниб олиш ҳам хушуни жалб этади. Уламолар айтишича, намозга киришдан олдин икки қўлни кўтариш Аллоҳ билан банда ўртасидаги ғафлат пардасини кўтариш, Аллоҳ улуғлигини эътироф этишни англатади. Айрим уламоларга кўра, бу Аллоҳга ўзини топшириш, унга бутунлай бўйсуниш маъносига эга. Такбири таҳрима ҳақида уч хил ривоят келтирилган:…

Тўлиқ ўқиш

V. Намоз қалбни поклайди Муҳим

Намоз – диннинг устуни, мўминнинг меърожи. Бу ибодатнинг фазилати жуда улуғ, ҳикмати кўп. Намознинг инсон қалбига, танасига фойдалари бисёр. Намоз инсонга руҳий озуқа беради, қалбини поклайди. Намоз ўқиган инсон онадан туғилган чақалоқдек гуноҳлардан фориғ бўлади. Намоз ўқиб дили покланган одам ёмон ишлардан йироқ юради, яхшиликка мойил бўлади. Намознинг энг катта ҳикматларидан бири айнан қалбни поклашидир.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳамма бидъат залолатми? Муҳим

Бидъат луғатда “янгилик” деган маънони англатади. Истилоҳда эса, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келмаган ҳамда Пайғамбаримиз (а.с.)нинг даврларида содир бўлмаган ибодатга ёки одатий ишларга доир янгиликни англатади. Ирбоз ибн Сория (р.а.) Пайғамбаримиз (а.с.)дан ривоят қилади: “Янги ишлардан сақланинглар, чунки ҳар бир янги иш бидъатдир, ҳар бир бидъат залолатдир. Ва ҳар бир залолатдаги шахс жаҳаннамдадир” (Имом…

Тўлиқ ўқиш

Агар… Муҳим

…қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22-оятини ўқинг: “Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”; …ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87-оятини ўқинг: “Эй ўғилларим! Боринг, Юсуф ва унинг укасини изланг ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”; …ўзингизни…

Тўлиқ ўқиш

IV. Жамоат билан намоз ўқишнинг фазилати Муҳим

Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деганлар: «Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида, бозорда ўқиган намозидан йигирма беш баравар кўпайтирилади. Агар у яхшилаб таҳорат қилса, кейин масжидга чиқса, фақат намоз (ўқиш) учун чиққан бўлса, босган ҳар бир қадами билан мартабаси бир поғона кўтарилади, битта гуноҳи ўчирилади. Қачон намоз ўқиса, модомики, намозгоҳида турар экан, фаришталар: “Ё Аллоҳ, унга салавот…

Тўлиқ ўқиш

III. Масжид одоблари Муҳим

Масжидга киргач, “Ассалому алайкум”, деб салом берилади. Агар ҳеч ким бўлмаса, “Ассалааму алайнаа, ва алаа ибаадиллааҳис солиҳийн” (Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига саломатлик-тинчлик бўлсин), дейилади. Кейин икки ракат нафл намози ўқилади. Набий (с.а.в.) бундай деганлар: “Агар биронтангиз масжидга кирса, икки ракат намоз ўқимасдан (олдин) ўтирмасин” (Муттафақун алайҳ). Мазкур намоз “таҳиятул масжид” дейилади. Уни намоз ўқиш…

Тўлиқ ўқиш

II. Масжидга кириш одоблари Муҳим

Масжидга киришдан аввал намозга ҳалақит берадиган нарсалар кўздан кечирилади. Масалан, машинада келган бўлса, уни ҳеч кимга халал бермайдиган жойга қўйилади, қўл телефони ўчирилади, автомобил огоҳлантирувчи қўнғироқлари безовта қилмаслиги таъминланади. Ҳозирги замонда мана шундай масалаларни ҳам гапиришга тўғри келади. Чунки намоз ўқиётганда кимнингдир телефони жиринглаб қолиши, кўчадаги машинадан баланд овоз чиқиши диққатни тортади, хаёлни бўлади. Фаҳм-фаросатли…

Тўлиқ ўқиш

I. Масжидга бориш одоблари Муҳим

Масжидлар ер юзидаги энг покиза жойдир. У ерда Аллоҳ зикр этилади, намоз ўқилади, илм-маърифат олинади, яхши амаллар қилинади. Масжидга бориш, у ерда ўзини тутишнинг ҳам тартиб-қоидалари, одоблари бор. Жамоат билан намоз ўқиш учун масжидга кетаётганда мана шу одобларга амал қилган киши сергак тортади, хаёли бир ерга жамланади, дилида ихлос пайдо бўлади. Масжидга йўл олганда мана…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: