“Ўзига шукр, яна ҳайитга етдик...” Шугина жумла байрам бир қувонч бўлса, унга тўкис-тугаллик, ёруғ юз билан етмоқ шодлик устига шодлик эканини англатади.

Ҳайит намозини ўқиганимиздан сўнг биринчи ўринда дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни, кейин қариндош-уруғларимизни, ёру биродарларимизни, беморларни йўқлаймиз, ҳол-аҳвол сўраймиз, ҳадялар билан кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Айрим сабабларга кўра аразлашган, гина-кудуратли кишилар ҳам бир-бирларини кечириб, ўзаро узрлар айтиб, бир-бирларига қучоқ очадилар. Бу кун барчага қувонч улашиладиган кун. Яна шуни ёдда тутайлик, Қурбон ҳайити байрам бўлгани учун уни азага, хафагарчиликка айлантириш ярамайди.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

Дўстларга тавсия этиш
2018 йил 1 январда эълон қилинган  213 марта кўрилган