декабр 23

Топса ризқин ҳар киши гердаймасин неъмат билан,

Ҳақ ато этган анга бир соҳири ҳикмат билан.

 

Айласин ҳар дам иродатга тутиб куч-қувватин,

Камтаринлик ичраким ул тоза бир тийнат билан.

 

Бандалик азми ила кибру ҳаво ҳеч қилмасин,

Ўз шарифлик қадрини этсин бажо ҳиммат билан.

 

Шукрини айлаб мақомот ичра топсин аслини,

Аҳдига айлаб вафо ул туну кун заҳмат билан.

 

Одобу икром ҳаёси барчага бирдек зарур,

Лек ҳаёти ҳеч кишининг бўлмасин иллат билан.

 

Бас, мукаррамлик била, Маҳмуд, дилингни тоза тут,

Айласа Тангрим, ажабмас, ҳар кунинг раҳмат билан.

Исмоил Маҳмуд Марғилоний

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 23 декабрда эълон қилинган  350 марта кўрилган