Мазкур мавзу жуда муҳим. Уларни ҳар мусулмон билиши, болаларига ҳам ўргатиши шарт. Саволлар қуйидагича:

– Раббинг ким?

– Дининг нима?

– Кимнинг умматидансан?

Мусулмонлар саволларга бундай жавоб беришади:

– Раббим – Аллоҳ.

– Диним – ислом.

– Муҳаммад (а.с.) умматлариданман.

Имонли бўлган жавоб беради, имонсиз эса йўқ. Тўғри жавоб берганнинг қабри кенгаяди, жаннатдан бир дарча очилади. Жаннатдаги ўрни кўрсатиб, малаклар томонидан хушхабарлар етказиб турилади.

Жавоб беролмаганлар эса азобланади, фарёдини инсон ва жинлардан бошқа барча махлуқлар эшитади. Жаҳаннамдан бир дарча очилади. Дўзахдаги ўрни кўрсатиб турилади.

Қабр азобини ва у жойдаги ҳолатларни ақл билан тушуниш мумкин эмас. Бунга ишонмаслик ҳалокатли. Бу қайта тирилмасликка ишонмасликка олиб боради. Қабр азобининг мавжудлиги ояти карималарда, ҳадиси шарифларда, олимларнинг сўзларида очиқ-аён билдирилган.

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 19 декабрда эълон қилинган  139 марта кўрилган