Организмнинг ҳимоя қатлами ҳисобланган иммунитет, унинг бир бутунлиги учун ҳам жавобгар ва масъулдир. Иммунитет организмни мавжуд захиралари тугагунга қадар ушлаб туради.

Дейлик, тумовга чалиндингиз ёки бирон ерингизни кесиб олдингиз. Сизда иммунитет қай даражада эканлигини касалликнинг давом этиш муддати ёхуд жароҳатнинг битишига қараб аниқлаш мумкин. Жароҳат тез битса, тумов тез чекинса, демак, организмингизда иммунитетлилик даражаси юқори. Лекин хасталик асоратли бўлса, жароҳат секин битса-чи? Унда сиз иммунитетни кўтариш учун ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Чунки иммун тизимидаги етишмовчилик организмнинг касалликларга бўлган мойиллигини оширади. Иммун тизимидаги етишмовчиликка иммунодефицит ҳолати дейилади.

1. Тез-тез такрорланиб турадиган  руҳий зарбалар (стресс);

2. Организмда тўпланиб қолган, биологик фаол минераллар ва витаминларнинг камайиб кетишига сабаб бўладиган овқат чиқиндилари;

3. Антибиотикларни кенг қўллаш;

4. Атроф-муҳитда зарарли кимёвий моддаларнинг кўплиги;

5. Дори-дармонлардан нотўғри фойдаланиш;

6. Оғир жароҳатлар ва жарроҳлик операциялари ҳаёт жараёнида юзага келадиган иммунодефицит ҳолатига сабаб бўлади.

Бу ҳолатнинг юзага келмаслиги учун юқорида таъкидлаб ўтилган омиллардан сақланиш, ҳар қандай ёмон  воқеа-ҳодисага имкон борича босиқлик билан ёндашиш лозим. Бу ўринда бир нарсани эслатиш зарур, кишидаги иммунитет даражаси етарли бўлишида она сути ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайдиган омилдир.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, кўпроқ табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳамда иш фаолияти ва дам олишни тўғри ташкил этиш иммунитетнинг юқори бўлишига ёрдам беради.

Улуғой Долиева тайёрлади.

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 17 декабрда эълон қилинган  574 марта кўрилган