Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. У икки кг буғдой ёки майиз ёки 4 кг хурмо ёки арпа деб белгиланган.

Фитр садақаси закот нисоби миқдорида бойлиги бўлган мусулмонлар зиммасига вожиб. Бунда закотдаги каби бойлигининг ўсиб туриши (нумувв) шарт эмас. Демак, нисобга эга, лекин закот бериши вожиб бўлмаган кишилар ҳам фитр садақасини беришлари керак. Уни ўз ҳисобидан ва балоғатга етмаган фақир болалари номидан беради. Хотини, катта ёшдаги болалари ва бой фарзандлари учун бермайди. Балки улар ўзи беради.

Фитр садақасини берувчи одам садақа қабул қилмайди, зиммасига қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Фитр садақасини ҳайит куни бера олмаган одамнинг зиммасидан у соқит бўлмайди, балки кейинроқ бўлса ҳам адо этади.

Мухтасарул виқоя

Шайх Абдулазиз Мансур

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 10 декабрда эълон қилинган  251 марта кўрилган