Абдуллоҳ ибн Шақиқ дедилар: «Мен Ойша (р.а.)дан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг рўзалари ҳақида савол қилдим. Ойша дедилар: “Расулуллоҳ  (с.а.в.) баъзи ойларда шундай рўза тутар эдиларки, биз энди бу ойда оғиз очмасалар керак, дер эдик. Баъзи ойларда шундай оғиз очиқ юрар эдиларки, биз энди бу ойда рўза тутмасалар керак, дер эдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келганларидан кейин ҳеч бир ойни бутун рўза билан ўтказмадилар. Магар танҳо Рамазон ойини тўлиқ тутар эдилар».

Ойша (р.а.) дедилар: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг хеч бир ой рўзасини Шаъбон каби кўп тутганларини кўрмадим. Шаъбонда шундай рўза тутар эдиларки, озгина кун тутолмай қолар эдилар. Балки баъзи вақтларда бутун Шаъбонни рўза билан ўткизар эдилар».

Ойша (р.а.) дедилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) аксари душанба ва пайшанба кунларининг рўзасига эҳтимом қилар эдилар».

Ойша (р.а.) дедилар: «Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) баъзи ойда шанба, якшанба ва душанба кунларида рўза тутар эдилар. Баъзи ойда сешанба, чоршанба кунларида рўза тутар эдилар».

Муоз (р.а.) дедилар: «Мен Ойша (р.а.)дан сўрадим: “Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар ойда уч кун рўза тутар эдиларми?” Дедилар: “Ҳа”. Мен дедим: “Қайси кунлари тутар эдилар?” Дедилар: “Қайси кунлар бўлишида парво қилмас эдилар». (Яъни, тўғри келган кунларда тутаверар эдилар).

Ойша (р.а.) дедилар: «Ашуро куни (яъни, муҳаррамнинг ўнинчи куни) Қурайш жамоаси рўза тутар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам ҳижратдан илгари ўша куни нафл рўза тутар эдилар. Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан кейин ҳам тута бошладилар. Умматга ҳам тутишлари вожиб эканини эълон этдилар. Кейин Рамазон рўзаси фарз қилингач, Ашуро рўзасининг вожиблиги мансух қилинди ва мустаҳаблиги боқий қолди. Энди ким хоҳласа тутиб, ким хоҳламаса тутмайдиган бўлди».

“Шамоили Муҳаммадия”дан

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 10 декабрда эълон қилинган  265 марта кўрилган