Сайёрамизда яшаётган икки миллиардга яқин мусулмон Рамазон ойини ўзгача кайфият билан қаршилайди. Ҳар бир мамлакатда уни ўтказишнинг минг йиллардан бери давом этиб келаётган ўзига хос анъаналари бор. Турли халқларнинг айнан шу урф-одатлари Рамазонни янада қизиқарли ва файзли қилади. Бу йилги рўза мавсуми ҳам ёз фаслининг жазирама иссиғига тўғри келди. Ер шарининг баъзи бурчагидаги мамлакат мусулмонлари учун рўза тутиш анча қийин, чунки улар бошқаларга қараганда узоқроқ муддат рўзадор бўлишади. Жаҳонда энг узоқ муддат рўзани Исландия мусулмонлари тутишларига тўғри келади. Уларнинг оғизлари 22 соат ёпиқ бўлади. Қўшни Швецияда эса 21 соат. Австралияда эса бунинг акси, улар бор-йўғи 9 соат 56 дақиқа рўза тутадилар, холос. Ватанимиз мусулмонлари салкам 17 соат рўзадор бўлишади. Ҳижрий тақвим ойнинг ҳаракатига асослангани боис, Рамазон йилнинг турли фаслига ва милодий тақвимнинг турли ойларига тўғри келади. Ой кўринишига қараб баъзан 29 кун, баъзида эса 30 кун давом этиши мумкин.

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 3 декабрда эълон қилинган  307 марта кўрилган