Анча йил олдин бир пойабзал фабрикаси бошлиғи икки ходимини Африка бозорларини ўрганиш учун юборди. Биринчи ходим топшириқни бажариб, хўжайинига ахборот берди: “Бу ердан бизга ҳеч қандай фойда йўқ, чунки аҳоли ялангоёқ юради”.

Бир неча ойдан кейин иккинчи ходим айни вазифа билан Африкага жўнади. У берган маълумот қуйидагича эди: “Имконни қўлдан бермаслик керак, шошилайлик, чунки бу ерда ҳеч кимнинг пойабзали йўқ!”

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 10 октябрда эълон қилинган  141 марта кўрилган