(“Девону луғатит турк” мақолларидан)

 

Азгулукни сув азақинда кемиш башинда тилаХалққа яхшилик қил, уни сув тагига ташласанг-да, сув устида кўрасан. Бошқа маъноси – овқат-нонни дарё тагига ташласанг ҳам, устида топасан.

 Бариғ ўтру тутса, йўққа санмасДастурхонга борингни қўйсанг, меҳмон йўққа санамас.

 Тилин тугмишни тишин язмасТил билан тугилганни тиш билан ечиб бўлмайди.

 Сўкушуб урушур, ўрта тўн титишур Сўкишдан уришиш бошланади. Ўртада тўн йиртилади.

 Икки буғра икашур, ўрта кўгакун янчилур Икки айғир олишади, ораларида сўна ҳалок бўлади.

 Куч алдин кирса, тўру тунглуктан чиқар Зулм эшикдан кирса, инсоф туйнукдан чиқади.

 Эвлик тўйғурса, кўзи йўлқа бўлурУй эгаси меҳмонни тўйдирса, меҳмон кетишга отланиб, кўзи йўлда бўлади.

 Кичикда қатиғланса, улғазу севнурЁшликда тиришиб ҳаракат қилган одам улғайгач севинади.

 Биp қарға биpлa қиш келмасБир қарға билан қиш келмайди.

 Тутушмагинча тузулмас, тубирмагинча ачилмасУрушмагунча, қаршилашмагунча яраш бўлмайди, шамол қўзғолмагунча ҳаво очилмайди.

 Элик тутғинча ўт тут Кафил бўлгандан оловни ушлаган яхшидир. Чунки кафил бўлган киши сўнг аттанг қилади.

 Эвак эвга тегмасШошган киши уйига ета олмайди.

 Куз келиги язин белкўрарКузнинг келиши ёзда маълум бўлади.

 Кўкка сағурса, юз.га тушурОсмонга тупурса, юзга тушар.

 Муш яқриқа тегишмас, айур: “Киши ненги ярашмас”Мушук михга осилган ёғга етолмай: “Бировнинг моли ярашмайди”, дейди.

 Эрдамсиздан қут чертилирОдобсиз кишидан бахт ва давлат кетади.

 Тағ тағқа қавушмас, киши кишига қавушурТоғ тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади.

 Тевей силкинса, эшакка йўк чиқарТуя силкинса, ундан бир эшакнинг юки чиқади.

 Юғурқанда ортуқ айақ кусулса ушийурОдам оёғини кўрпасидан ортиқ узатса, оёғи увишади, совуқ қотади.

 Тайған йугурганни тилку севмас Югурик тозини тулки севмайди.

 Эвак сингак сутка тушур Шошқалоқ пашша сутга тушади.

 Татсиз турк бўлмас, башсиз бўрк бўлмасБошсиз бўрк бўлмагани каби форссиз турк бўлмайди.

 Йузга кўрма, эрдам тилаЮзига қарама, фазилатига қара.

 Тикмагинча унмас, тиламагинча бўлмасЭкилмагунча ҳосил унмайди, мақсад эса кетидан юриб исталмагунча қўлга кирмайди.  

Ориф Толиб тайёрлади.

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 7 октябрда эълон қилинган  53 марта кўрилган