Сўрма ҳолимники бўлдум бурноғидин зорроқ,

Жисм жондин зору жоним жисмдин афгорроқ.

 

Банда тақрир  айлай олмон банд-бандим дардини,

Юз темир банд ўлса ондин бу эрур душворроқ.

 

Масту бехудлуқ била умрунгни ўткардинг, дариғ,

Эй кўнгул, мундин бери бўл бир нима ҳушёрроқ.

 

Ғафлат уйқусидин уйғон, гар тилар бўлсанг мурод,

Ким етар мақсадға ҳар ким, бўлса ул бедорроқ.

 

Ўлгали еттим, менинг жоним ғамин е, эй рафиқ,

Даҳр аро чун йўқ киши сендин манга ғамхорроқ.

 

Келмас ўхшар заҳматинг ислоҳға, Бобур, магар

Ҳар давоким қилдилар бўлдунг дағи беморроқ.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 6 октябрда эълон қилинган  105 марта кўрилган