октябр 05

Кучли ёмғир ёғарди. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига Аризонага йўл олган бир киши кириб келди. Ойнасини очиб, хизматчига бакни тўлдиришни айтди. Ўзи улов ичида иссиққина ўтираркан, ёмғирда ивиб ишлаётган хизматчига раҳми келди. Пул узата туриб: “Ёмғирда қолишингизга сабабчи бўлганим учун афсусдаман”, деди узр оҳангида. Хизматчи эса юзида қуёшли кундек ёруғ табассум билан деди:

– Ҳечқиси йўқ. Йиллар олдин Вьетнамдаги ҳаёт-мамот жангларидан бирида шу ердан омон чиқсам, ҳар қандай ҳолатда ҳам бахтли бўлишга, қийинчиликлар сабаб ҳаётдан нолимасликка ўзимга сўз берганман. Ёмғирда қолиб ишлаш мени бахтсиз қилолмайди, сўзимдан қайтаролмайди.

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 5 октябрда эълон қилинган  85 марта кўрилган